12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

БМТТД ва миллий ҳамкорлар ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш чораларини муҳокама қилдилар

2017 йил 2 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда БМТТДнинг “Ўзбекистон бизнес-форуми (III-фаза)” қўшма лойиҳаси томонидан Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва мамлакатнинг Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” ҳисоботидаги халқаро рейтингини ошириш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Бугунги кунда ишбилармонлик муҳити ва инвестициявий иқлим жозибадорлигини оширишга доир ҳатти-ҳаракатларни фаоллаштириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга хизмат қилиб, аҳолининг турмуш сифати ва даражасига таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, аҳоли турмуши учун қулай шарт-шароитларни яратиш мамлакат ҳукумати ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг энг муҳим вазифаси саналади.

Қайд этиш керакки, сўнгги йиллар давомида Ўзбекистонда бизнес юритишнинг институционал асосларини яхшилашга доир кескин чора-тадбирлар қабул қилинди. Жумладан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бир томондан, давлат органларининг бизнес билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, у барча рўйҳатдан ўтказиш, руҳсат бериш ва лицензиялаш тартиб-тамойилларини соддалаштириш ва камайтириш, солиқ ва божхона маъмурлаштиришини, ҳисобга қўйиш ва ҳисоботлик тизимини такомиллаштиришдан иборат. Бошқа томондан, ислоҳотлар назорат органлари вазифаларини кузатиш-назорат шаклидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва уларга йўл қўймасликка оид вазифаларга қайта йўналтиришни назарда тутади.

Натижада, кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги (ЯИМ) улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан 2016 йилда 56,9 фоизга етди, мазкур соҳада банд аҳолининг сони эса мувофиқ равишда 49,7 фоиздан 78,1 фоизгача ўсди.

Шу билан бирга,  республикада амалга оширилаётган қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳар йили халқаро молия институтлари томонидан баҳоланади. Хусусан, ана шундай нуфузли халқаро рейтинглар қаторига жаҳоннинг 189 давлатида 10 та индикатор бўйича бизнес юритиш осонлигини баҳолайдиган Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш-2017” (Doing Business) хар йилги тадқиқотини киритиш мумкин.

Жаҳон банки методологияси бўйича ишбилармонлик муҳитини баҳолашда, булар хоҳ қонунчиликда бириктирилган меъёрлар бўлсин, хоҳ уларнинг амалиётга татбиқ этилиши бўлсин, икки кўрсаткичдан бирининг энг ёмон ҳолати ҳисобга олинади. Бундай ёндашув рухсат бериш тартиб-тамойиллари, бизнес учун ушбу тартиб-тамойиллардан ўтиш билан боғлиқ вақт ва молия ҳаражатларини баҳолашда қўлланилади.

Мамлакатнинг рейтингдаги позицияси ишбилармонлик муҳитининг қулайлигини акс эттириш билан бирга, халқаро бизнес-жамиятда инвестициявий қарорларни қабул қилишда муҳим омил саналади. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида ҳам «Doing Business» ҳисоботида Ўзбекистон рейтингини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга оид вазифалар белгиланган.

Шунга мувофиқ равишда БММТД “Ўзбекистон бизнес-форуми (III-фаза)” лойиҳаси экспертлари мавжуд вазиятни таҳлил қилиш асосида тадбиркорларга давлат хизматлари тақдим этилишини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, уларни миллий ҳамкорларга муҳокама учун тақдим қилдилар. Давра суҳбатида тадбиркорларга давлат хизматларини  тақдим этадиган вазирликлар ва идораларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир чоғида таъкидланганидек, Ўзбекистон «Doing Business - 2017» рейтингида 189 давлат орасида 87-ўринни эгаллаб, қато кўрсаткичлар бўйича Марказий Осиё минтақасида етакчига айланди. Аввалроқ, бизнес учун давлат хизматларини мақбуллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар “Хусусий мулкни рўйҳатдан ўтказиш” ва “Миноритар манфаатлар муҳофазаси” кўрсаткичларида ўз аксини топди. Ўзбекистон 2016 йилга нисбатан мувофиқ равишда рейтингини 6 ва 8 позицияга яхшилади.

Айтиш керакки, лицензиялар ва руҳсат берувчи характердаги ҳужжатларни олиш билан боғлиқ тартиб-тамойиллар, экспорт ва импорт чоғида маҳсулотларни сертификатлаш тартиб-тамойилларини соддалаштириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида ташқи савдо операцияларини амалга ошириш чоғида божхона расмийлаштируви ва юкларни ташиш билан боғлиқ вақт ва маблағ сарфланиши қисқарди. Солиққа тортиб соҳасидаги ислоҳотлар ҳам Жаҳон банкининг рейтингида ижобий акс этди.

БМТТД экспертлари мамлакатнинг ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга доир вазифалардан келиб чиқиб, Жаҳон банки томонидан баҳоланадиган жами 10 та индикатор бўйича ўз тавсияларини тақдим этдилар (“Корхонани рўйҳатдан ўтказиш”, “Энергия таъминоти тизимига уланиш”, “Қурилиш учун руҳсат олиш”, “Хусусий мулкни рўйҳатдан ўтказиш”, “Кредитлар олиш”, “Халқаро савдо”, “Шартномалар бажарилишини таъминлаш”, “Солиққа тортиш”, “Тўловга лаёқатсизликни бартараф этиш”, “Миноритар манфаатлар муҳофазаси”, “Бизнесни рўйҳатдан ўтказиш”). Қайд этилганидек, ўтказилаётган ислоҳотларнинг ишбилармонлик муҳитига таъсири тўғрисидаги таҳлилий ҳисоботни тайёрлаш ишлари якунига етаётган бўлиб, унда мувофиқ тавсиялар келтирилган.

Хусусан, таклифлар давлат хизматларидан фойдаланишда миллий аутентификация воситалари жорий этилишини тезлаштириш, банкда масофадан ҳисоб-рақамлари очиш имкониятини яратиш, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари муҳофазаси тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйҳатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, корхоналарнинг ихтиёрий йўқотилиши тартиб-тамойилларини тубдан соддалаштириш каби кўплаб йўналишларни қамраб олади.

***

“Ўзбекистон бизнес-форуми (III-фаза)” лойиҳаси ССП ва БМТТДнинг қўшма ташаббуси ҳисобланиб, онлайн хизматларни жорий этиш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, инклюзив бизнес-моделларни ривожлантириш ва илгари суриш учун шароитларни яхшилашга қаратилган.

02.05.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06