12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

"Ташаббус-2017" кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

Жаҳон миқиёсида ҳали-бери давом этаётган молиявий иқтисодий инқирознинг жиддий таъсирига қарамасдан, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг йиллик ўсиши 2008-2016 йиллар мобайнида 8 фоиздан ошди. Бундай ўсишни дунёнинг камдан-кам давлатларида кузатиш мумкин.

Айниқса, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш натижасида аҳоли даромадлари ҳамда турмуш фаровонлигини оширишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор берилмоқда.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз аҳолисининг реал ялпи даромадлари 8,2 баробар ошганлигининг ўзи халқимизнинг ҳаёт даражаси тобора ўсиб бораётганлигидан далолат беради.

Хусусан, 2017 йилнинг 1-чорагида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати 105,7 фоизни, жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми –106,7 фоизни, чакана товар айланмаси ҳажми –115,4 фоизни, хизмат кўрсатиш ҳажми –112,8 фоизни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 107,2 фоизга ўсиши таъминланди.

Мамлакатимизда бизнесни юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада либераллаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида, вилоятда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 49,7 фоизга етганлиги бизнинг тўғри йўлдан кетаётганлигимизнинг яна бир бор исботидир.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги иш билан банд аҳолининг 76 фоиздан ортиғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида меҳнат қилаётгани ҳам шундан далолат беради.

 Шу йилнинг 14 январь куни бўлиб ўтган мажлисда ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ўтган йилда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг айрим кўрсаткичларига эришилмаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Президентимиз айтганидек, “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиб қолиши керак”.

Энг асосий устувор вазифа – бу «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга оширишдан иборат. 

Айнан шу вазифани ҳаётга тадбиқ этиш орқали вилоятда иқтисодий ўсишга  эришишимиз мумкин.  

Бунинг учун қуйидаги ишларни бажаришимиз лозим:

Биринчидан, вилоят фуқаролари билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

Иккинчидан, ҳар бир туман ва шаҳардаги Халқ қабулхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш;

Ўз навбатида, ана шу ишларимизнинг бош мақсади – фуқароларнинг қонуний мурожаатларини қисқа муддатда кўриб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш ҳисобланади.

Кичик саноат зонаси. Вилоят иқтисодиётини йирик саноат корхоналарига боғланиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида, ташқи бозор конъюктурасига тез мослашиб кета оладиган, ишлаб чиқариш профилини талабга қараб тезда ўзгартира оладиган кичик саноат корхоналарини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.

Масалан, Чирчиқ шаҳри Бўка, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ ва Чиноз туманларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича ишлар бошланган.

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятда 23 731 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари фаолият кўрсатмоқда.

Жумладан, Бекобод, Оққўрғон, Оҳангарон, Янгийўл, Зангиота, Ўртачирчиқ туманлари ва Ангрен шаҳрида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қучайган.

Тадбиркорликни ривожлантириш масаласи бошқарма ва барча ҳокимликларнинг жиддий ва кундалик эътиборини талаб қиладиган яна бир муҳим йўналиш ҳисобланади.

Муҳтарам Президентимизнинг “2 та иш ўринини яратган тадбир-корни бошимга кўтаришга ҳам тайёрман” деган сўзларидан ҳар бир раҳбар ўзига тегишли хулоса чиқариб олган.

Биз, энг аввало, халқ билан яқинлашишдан олдин, ўзлари бизга яқинлашишга ҳаракат қилаётган, яхши ниятлар билан шахсий ишини бошлаш ташаббуси билан чиқаётган тадбиркорларимизга эътибор қаратилмоқда.

Бунинг учун ҳудудларга чиқиш, ҳар бир хонадоннинг тадбиркорлик борасидаги имкониятини ўрганиш, молиялаштиришни кенгайтириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорларни ишонтириш ва уларга амалий ёрдам бериш –кундалик қоидага айланиб бўлди. 

Банклар фаолияти. Иқтисодиётни ривожлантириш, айниқса, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишда тижорат банкларининг муҳим аҳамиятга эгалиги ҳаммамизга маълум. Жорий йилда ижроси таъминлаши кўзда тутилган дастурларимизда банк кредитларининг салмоқли ҳиссаси борлиги барча тижорат банк раҳбарларидан ўз вазифаларига алоҳида масъулият билан ёндашишларини талаб этилмоқда.

Шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган 3660 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳар бирига шаҳар ва туман ташкилотларидан алоҳида масъулларни бириктириб, қайта тиклаш чоралари кўрилганлиги натижасида уларнинг бугунги кунда қарийиб
50 фоизини фаолияти қайта йўлга қуйилди.

Бу борада вилоятда ташкил қилинган 3 та ишчи гуруҳлар (1-гуруҳ фаолиятсизларни ўрганиш ва таснифлаш, 2-гуруҳ истиқболлиларини тиклаш, 3-гуруҳ фаолиятсизларни тугатиш) томонидан назорат кўчайтирилган.

Тижорат банклари томонидан  тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1-чорагида 230 млрд.сўмга яқин миқдорида банк кредит маблағлари ажратилди.

Аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш ҳисобига оилавий тадбиркорликни ташкил этиш кейинги муҳим масала ҳисобланади.

Бунда энг аввало, ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг иқтисодиёт комплексига кирувчи раҳбарлар олдига қўйган вазифаларни тизимли ва изчиллик билан амалга ошириш асосий вазифага айланди.

Бугунги кунда вилоятдаги 603 минг оилаларнинг ҳар бирига пиёда кириб чиқиб, уларнинг дардини эшитиб, кам таъминланганларни банк кредитлари билан қўллаб-қувватлаш ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида 2016 йил якунлари бўйича ўтказиладиган “Ташаббус-2017” кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш тўғрисидаги 2017 йил 06 апрелдаги 379-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.

2017 йил 12 апрелда Вилоят ҳокимининг "Вилоятда "Ташаббус-2017" кўрик-танловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги"ги 173-Ф-сонли Фармойиши қабул қилинди.

“Ташаббус”нинг бу кундаги  ютуқлари, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш, қисқа муддатда янги-локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишларимиз натижасидир.

Шубҳасиз, ушбу муваффақиятларда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танловининг ҳиссаси беқиёсдир.

“Ташаббус” кўрик-танлови Президентимиз соврини учун тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган ягона танлов эканлиги билан ажралиб туради.

Мана 22 йилдирки, Президент соврини учун тадбиркор, фермер, ҳунармандлар ўртасида ушбу танлов ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 20-25 апрель кунлари кўрик-танлов Тошкент вилоятининг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилди.

Кўрик-танловнинг дастлабки даврида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқараётган, қурилиш соҳасида хизмат кўрсатаётган тадбиркорлар, фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган илғор тадбиркорлар, кулолчилик соҳасидаги ҳунармандлар иштирок этган бўлса, бугунги кунда иштирокчиларнинг фаолият йўналишлари ўзгариб, ривожланиб бормоқда.

Жумладан, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган, ички ва ташқи бозорда ўз товарларининг машҳур брендига эга бўлган, фармецевтика, тўқимачилик, текстил маҳсулотлари ишлаб чиқараётган ҳамда енгил саноатнинг бошқа тармоқларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Фермерлик йўналиши бўйича эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган, етиштирилаётган маҳсулотларни тўлиқ қайта ишлаб, ички бозордаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқараётган, кўп тармоқли, деҳқончилик, чорвачилик, мева-сабзавотчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаётган, иссиқхона фаолияти билан шуғулланаётган қишлоқ мулкдорлари иштирок этмоқда.

Ҳунармандчиликда эса халқ амалий санъатининг энг юксак намуналари асосида экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқараётган, жумладан, миниатюра, самонга ишлов бериш (саломка), зардўзлиқ, кулолчилик, ёғочга ишлов бериш орқали турли асарлар яратиш билан шуғулланаётган ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Бир ой давомида қизғин фаолият юритиб келган “Ташаббус-2017” кўрик-танлови вилоят босқичи ўзининг мантиқий якунига етмоқда.

Ўтган кўрик-танловлардан фарқли ўлароқ, бу йилги “Ташаббус”нинг дастлабки босқичларида 600 дан ортиқ вилоятимизнинг тадбиркор, фермер ва ҳунармандлари ўз кўргазмалари билан иштирок этишди.

Шу давр мобайнида босқичма-босқич давом этиб келган бизнес-марафоннинг энг лойиқ ва омадли 50 нафар иштирокчилари якуний босқичда олий чўққиларни забт этишда Тошкент вилояти босқичи лауреатлари, учта асосий йўналишлар бўйича – “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” ҳамда “Энг яхши ёш тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”,  “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Менинг юртим – менинг ифтихорим”, “Кекса тадбиркор – Ташаббус эъзозида”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” “Энг яхши экспортчи”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик” қўшимча номинация бўйича беллашадилар.

Кўрик-танловнинг Тошкент вилояти босқичи ҳакамлар хайъатини шакллантириш учун 21 та идора ва ташкилотлардан 21 нафар номзодлар олинди ва мазкур номзодлар тегишли идораларнинг таклифларига асосан шакллантирилди.

Жумладан, “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери” ва “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишларининг ҳар бири бўйича 7 тадан жами 21 та ҳакамлар ҳайъати аъзолари аниқланди.

Шундан сўнг, йўналишлар бўйича ҳакамлар ҳайъати раислари ва Ташкилий қўмита раиси ўринбосарлари билан биргаликда асосий йўналишлар ва қўшимча номинациялар ғолиблари аниқланди.

“Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, ҳамда “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари бўйича қуйидаги номзодлар ғолиб деб топилди.

“Йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича:

Ўрин

Корхона номи

Ғолиб Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

1-ўрин

“Torimed Pharm” МЧЖ

Қосимов Комил Абдуносирович

Зангиота тумани

2-ўрин

"ORZU TEX" МЧЖ

Розметов Боходир Бахтиёрович

Чирчиқ шаҳри

3-ўрин

"Premium stone service"МЧЖ

Илхомов Аброр

Қибрай тумани

       

  “Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича:

Ўрин

Корхона номи

Ғолиб Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

1-ўрин

“Шоштепа шамс” ФХ

Сайрамов Тоҳир

Охангарон тумани

2-ўрин

“Mirishkor Sayfutdinova Xonzoda” ФХ

Сайфутдинов Фахриддин Захриддинович

Зангиота тумани

3-ўрин

"Садибек - Атакент" Ф/Х

Юлдошбоев Мирзабек

Қибрай тумани

 

 

         “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича:

Ўрин

Ғолиб Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

1-ўрин

Рахматиллаев Камолиддин Сирожиддинович

Зангиота тумани

2-ўрин

Исамиддинов Фаридўн Фарходович

Ангрен шаҳар

3-ўрин

Шукурова Шахноза Ташпулатовна

Чирчиқ шаҳар

 

Шундан сўнг, Танловнинг қўшимча номинациялари бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилди.

1. “Энг яхши ёш тадбиркор” номинацияси бўйича:

Корхона номи

Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

"TEMUR" ФХ

Тоиров Зафар Мавлонов

Бўка тумани

 

2. “Энг яхши тадбиркор аёл” номинацияси бўйича:

Корхона номи

Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

"Daurjon-Shodiyor" МЧЖ

Бердиева Сафарой Суннатовна

Бекобод тумани

 

3. “Энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси бўйича:

Корхона номи

Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

“Сўқоқ Гилоси” ФХ

Исломов Жамшид

Паркент тумани

 

4. “Ёшларга энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор” номинацияси бўйича:

Корхона номи

Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

"Бўстонлиқ пластекс" МЧЖ

Иногамов Асқар

Бўстонлиқ тумани

 

5. “Менинг юртим-менинг ифтихорим” номинацияси бўйича:

Корхона номи

Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

ЯТТ "АмирджановШерзод"

Амирджанов Шерзод

Қибрай тумани

 

6. “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” номинацияси бўйича:

Корхона номи

Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

"Осиё маржон файз" ХК

Байманов Баҳодир Тўрақулович

Ангрен шаҳри

 

7. “Энг яхши экспортчи” номинацияси бўйича:

Корхона номи

Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

"Янгийўл давр агро" А/Ф

Х.Маликов

Янгийўл тумани

 

8. “Энг масъулиятли ижтимоий шерик” номинацияси бўйича:

Корхона номи

Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

"Зулфиябону Чевар" ХК

Мирзамуратова Ўғилой

Бекобод шаҳри

 

9. “Ўз савдо белгиларини йўналтириш ва янги бозорларни эгаллаганлик учун” номинацияси:

Корхона номи

Ғолиб Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

"Махмудбек" ФХ

Рахимов Бахрамжон

Юқоричирчиқ тумани

 

10. “Республика ички бозорларида талаб бўлган янги турдаги истеьмол маҳсулотларини ишлаб чиққанлик учун" номинацияси:

Ғолиб Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

Ҳунарманд Холмирзаев Боҳодир

Янгийўл тумани

 

11. “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”:

Корхона номи

Ғолиб Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

“Агро милк фудс” МЧЖ

Рахмонов Рахимжон Қодир ўғли

Олмалиқ шаҳар

 

Кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолибларига муносиб совғалар ва ғолиблик дипломлари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳар йили ўтказиб келинаётган ушбу кўрик-танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, улар эришаётган илғор натижаларни тарғиб қилишга, ёшларда мулкдор бўлиш ҳиссини кучайтиришга, тадбиркорларнинг имкониятларини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда дейишга тўла ҳақлимиз.

Бугунга келиб тадбиркорлик ва ташаббускорлик фаолиятлари, фазилатлари халқимизга сингиб улгурди. Тадбиркорлар ўзини ҳақиқий мулк эгаси деб ҳис қилмоқда.

Улар бугун халқаро бозорларда рақобатга бардош берадиган маҳсулот ва хизматлар яратиш қудрати ва имконига эга бўлмоқда.     

ЎзССП ахборот хизмати

01.05.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06