10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Экспертлар давлат харидлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди

Ўзбекистонда маблағлардан максимал даражада самарали фойдаланишни таъминлайдиган ягона давлат харидлари тизимини яратиш, шунингдек, давлат секторини мақбул “нарх-сифат” нисбатида керакли миқдордаги зарур товарлар, ишлар ва хизматлар билан тўлдириш мақсадида, Иқтисодиёт, Адлия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ССП ҳамкорлигида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2017 йил 27 апрель куни ССП биносида вазирликлар, идораларнинг вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида юқорида кўрсатилган қонун лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига 1-сонли илованинг 5-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сонли “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига 1-сонли илованинг 4-бандини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлашдан кўзланган асосий мақсад – давлат харидларини тартибга соладиган ва амалиётда мавжуд зиддиятлар ва эскирган меъёрларни бартараф этиш, шунингдек, амалдаги харидларнинг меъёрлари, қоидалари, иштирокчиларнинг ваколатларини тизимлаштириш имконини берадиган ягона қонунчилик ҳужжатини ишлаб чиқишдан иборат.

Ҳозирда давлат харидлари кўп сонли қонунчилик ҳужжатлари томонидан тартибга солиниши боис, алоҳида меъёрларнинг турлича талқин этилиши ва уларни амалга оширишдаги мураккабликлар кузатилмоқда. Давлат харидларини тартибга соладиган ягона Қонуннинг йўқлиги туфайли қонуности ҳужжатлари ҳар доим ҳам давлат эҳтиёжлари учун харидларнинг хусусиятларини ҳисобга олмайдиган Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик субъектлари фаолиятининг шартнома-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига жавоб бериши керак бўладиган вазият юзага келмоқда. Бундан ташқари, қонуности ҳужжатлари мазмунига кўра қонун даражасида тартибга солиниши керак бўлган кўплаб масалаларни тартибга солади.

Жаҳондаги алоҳида давлатларнинг халқаро тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатдики, Россия Федерацияси, Беларус ва Қозоғистон каби давлатлар энг ўхшаш давлат харидлари тизимлари мавжуд бўлиб, уларда бутун харид жараёни ягона ҳужжат – Қонун орқали тартибга солинади.

Қонун лойиҳаси давлат харидларини амалга ошириш бўйича мавжуд маҳаллий тажриба, шунингдек, халқаро амалиёт, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси (ЮНСИТРАЛ) модель қонунчилиги, ЕИ, РФ (ФЗ-44), Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси қонунчиликлари, кўп тармоқли тараққиёт банкларининг асосий қоидалари, давлат харидлари бўйича энг яхши амалиётлари ҳамда ИҲРТ тавсияларини ҳисобга олади. Давлат харидлари бўйича халқаро қонунчиликни ўрганиш чоғида ҳар бир ўрганилган давлатдаги харид жараёни, хўжалик-шартнома базаси, маъмурий-ҳудудий тузилиш ва давлат ҳокимияти органлари ваколатларининг хусусиятлари, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси билан ўхшаш томонлари инобатга олинди. Мазкур қонун лойиҳаси ўз ичига “Хўжалик субъектлари фаолиятининг шартнома-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари, Ҳукумат қарорлари ва идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг барча меъёрларини қамраб олган.

Ушбу қонун лойиҳасининг амалга оширилиши Ўзбекистон қуйидаги талабларга жавоб берадиган давлат харидлари тизими шаклланишига хизмат қилади:

маблағлардан максимал даражада самарали фойдаланишни таъминлаш;

қисқа муддат ичида давлат секторини мақбул “нарх-сифат” нисбатида керакли миқдордаги зарур товарлар, ишлар ва хизматлар билан таъминлаш;

коррупцияга қарши курашни қўллаб-қувватлаш.

Шу билан бирга, давлат харидлари тизимини такомиллаштириш билвосита равишда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришга ҳам ёрдам беради, жумладан:

давлат инвестициявий дастурини самарали амалга ошириш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш;

замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни қўллашга қаратилган инновацияларни раҳбатлантириш.

Қонун лойиҳасининг амалга оширилиши қатор муҳим рейтингларда мамлакат баҳосининг ўсишига хизмат қилади, масалан: ИҲРТ ва Жаҳон банки харидлар тизими баҳолаши, ИҲРТ коррупцияга қарши курашиш баҳолаши, “Давлат харидларини амалга ошириш осонлиги” (“Бизнес юритиш осонлиги” баҳолашининг бир қисми), электрон ҳукуматни жорий этишни баҳолаш ва бошқалар. Мазкур баҳолашлар ва рейтингларнинг яхшиланиши мамлакатнинг жаҳон майдонидаги нуфузи ҳамда хорижлик ҳамкорлар учун жозибадорлигининг ўсишига хизмат қилади.

ЎзССП ахборот хизмати

27.04.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06