10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкентда Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми ўтказилди

Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги департаменти бош директори Канг Мёнг су бошчилигидаги делегациянинг жорий йил 26-29 апрель кунларида Ўзбекистонга ташрифи доирасида 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ва кооперацион биржа ўтказилди.

   

Мазкур тадбир икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этиш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб этиш йўлида қўшимча рағбат вазифасини ўтайди. Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилади.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад кореялик ишлаб чиқарувчилар ва ўзбек ҳамкорлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш соҳасида янги қўшма корхоналарни ташкил этишга оид масалаларни ишлаб чиқишдан иборат.

Учрашув вақтида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинади.

   

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига асосан, 2016-йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 1 048,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди, улардан экспорт 184,1 млн. АҚШ долл., импорт – 864,5 млрд. АҚШ долл. ташкил қилди.

Жанубий Корея томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг ҳажми 7 млрд. АҚШ долл.дан ошган.

Ўзбекистонда Корея инвестицияси иштироки билан 461 корхона фаолият олиб бормоқда, улардан 45 таси 100% Корея сармояси асосида ташкил этилган. Ушбу компаниялар асосан савдо, енгил саноат, тоғ-кон, кимё, озиқ-овқат саноатлари, машинасозлик ва метални қайта ишлаш, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм ва турли хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб боради.

   

1992-йилдан бери Тошкентда Корея таълим маркази фаолият олиб бормоқда ва танлов асосида Кореяда тил ўрганиш бўйича амалиётларни, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва талабалари учун малака ошириш курсларини ўтказиб келмоқда.

Республика бўйича жами 13 олий ўқув юртида, 28 та мактаб, лицей ва коллежларда корейс тили ўргатилади.

1999-йилдан “Ўзбекистон-Корея” дўстлик жамияти иш олиб бормоқда.

ЎзССП ахборот хизмати

27.04.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06