12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“БАЙКАЛ ЭМ1” микробиологик ўғитининг тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга доир ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Савдо-саноат палатасида жорий йилнинг 19 апрель куни “Байкал-КМУ” МЧЖ негизидаги самарали микроорганизмлар асосида “БАЙКАЛ ЭМ1” микробиологик ўғитини тайёрлаш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

   

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг экологик софлигига эришиш, шунингдек, ҳосилдорликни ошириш, тупроқ микрофлорасини тиклаш, қишлоқ ҳўжалиги экинларини етиштиришнинг анъанавий усулларига нисбатан молиявий ҳаражатларни сезиларли қисқартиришнинг оддий ва самарали усулини топиш учун “БАЙКАЛ ЭМ1” инновацион микробиологик ўғитини тайёрлаш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид тақдимотдан иборат бўлди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Ўзбекистонда қишлоқ ҳўжалиги сектори мамлакат ишчи кучининг 44 фоизини эгаллаган бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 17,6 фоизини қамраб олади. Экин далалари 4,4 млн. га ерни ҳамда Ўзбекистондаги умумий майдоннинг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Мамлакат умумий ҳудудининг деярли 50 фоизини чўл яйловлари қамраб олган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда интенсив боғдорчилик соҳасида асосан олмалар етиштирилади. Мутахассисларнинг айтишича, олма кўчатлари иккинчи йилдаёқ ҳосил бера бошлайди ва 4-5-йилларида бир гектардан 40-60 тонна мева олиш мумкин. Лекин, бу ресурслар ҳам чексиз эмас. Шу боис, Ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар доирасида бир тўпламда турли фойдали микроорганизмларни саралаш ва бирлаштириш орқали микроорганизмларга асосланган “БАЙКАЛ ЭМ1” микробиологик ўғитини ишлаб чиқаришга тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Республикада табиий ресурслар, жумладан кенг кўламли ҳосилдор ерлар, яйловларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда, уларни барқарор ўғитлаш масаласи долзарб аҳамият касб этади. Бу масаланинг ечими қисман “БАЙКАЛ ЭМ1” инновацион микробиологик ўғитини жорий этиш, хусусан, тупроқ ҳосилдорлигини ошириш ва микрофлорасини тиклаш билан боғлиқ.

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига оид халқаро тажриба ҳамда бу соҳаларда муқобил энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш истиқболларини таҳлил қилиш натижасида биогаз ишлаб чиқариш энг тараққий этган технология сифатида эътироф этилган.

   

Асосан азот тутувчи, фотосинтезловчи, сут кислотали бактериялар, хамиртуруш ва шу микроорганизмларнинг (ферментлар, аминокислоталар, витаминлар ва ҳ.к.) яшаш фаолияти маҳсулотларидан иборат сув эритмасидан тайёрланадиган “БАЙКАЛ ЭМ1” воситаси тупроқда озуқа моддалари захирасини ҳосил қиладиган юқори молекуляр бирикмалар – гумус кислоталар синтезида фаол иштирок этади. восита экологик соф озиқланиш маҳсулотларини олиш имконини беради.

Республикадаги қатор фермер хўжаликлар ҳозирданоқ “БАЙКАЛ ЭМ1” микробиологик ўғитидан фойдаланаётган бўлиб, у атмосферада мавжуд азотни тутиб, қайта ишлаб чиқариладиган биочиқиндилар шаклини бериши ҳамда биогаз ва биоўғитлар ишлаб чиқариши мумкин. Ишлаб чиқариладиган биогаз хўжаликларнинг хусусий эҳтиёжларига ишлатилади.

Тадбирда таъкидланганидек, бу усул ферма даромадларини сезиларли равишда ошриш ва автоном узлуксиз энергия билан таъминлаш имконини беради, шунингдек, биоўғитлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг минерал ўғитлар таъминотига қарамлигини камайтиради.

Тадбирда республика бизнес-доираларининг вакиллари, мувофиқ вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, шунингдек, “БАЙКАЛ ЭМ1” микробиологик ўғити ва қишлоқ хўжалигига оид лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотларнинг экспертлари иштирок этди.

20.04.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06