10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССПда Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Россия Федерацияси Москва вилоятининг ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ташкил этилди. Ушбу ташриф доирасида 30 март куни Савдо-саноат палатасида йирик Россия компаниялари иштирокида Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми и кооперация биржаси бўлиб ўтди.

   

Тадбирни ташкил этишдан мақсад ўзбек ва россиялик компаниялар ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйиш, янги қўшма корхоналарни ташкил этиш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқишдан иборат.

Шу билан бирга, ишбилармонлик учрашуви чоғида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

2016 йил якунларига кўра, давлатлар ўртасидаги маҳсулотлар айланмаси 4 237,5 млн. долл. (-2014 йилга нисбатан 4,9%), жумладан, экспорт 1 842,4 млн. долл. (+1,2%), импорт 2 395,1 млн. долл. (-9,1%)ни ташкил этди.

   

Экспортнинг асосий позициялари: табиий газ (26,6%), тўқимачилик маҳсулотлари (24,7%), транспорт хизматлари (21,1%), сарҳил ва қайта ишланган  мева-сабзавот маҳсулотлари (8,0%), кимёвий маҳсулотлар (3,1%), цинк (1,5%).

Импорт: қора ва рангли металлар (17,0%), ёғоч (15,2%), нефт ва нефт маҳсулотлари (14,6%), механик ва электр қурилма (13,1%), озиқ-овқат маҳсулотлари (10,1%), кимёвий маҳсулотлар (3,6%), қоғоз буюмлар (3,3%), фармацевтика воситалари (3,0%), транспорт воситалари (2,6%) ва ҳ.к.

2016 йил давомида жалб этилган Россия инвестициялари ҳажми 1 292,8 млн. долл., жумладан, нефтгаз тармоғидаги лойиҳаларда - 204,8 млн. долл. (93,2%) ва телекоммуникация соҳасида - 84,7 млн. долл. (6,5%)ни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасида Россия томони иштирокидаги 961 корхона фаолият юритиб, улардан 810 таси қўшма корхона ва 151 таси 100 фоиз Россия капиталига эга корхона ҳисобланади. Мамлакатимизда Россиянинг 64 та фирма ва компаниялари аккредитациядан ўтказилган.

Ўз навбатида, Россия ҳудудида Ўзбекистон Республикаси резидентлари иштирокида 569 та корхона ташкил этилган.

ЎзССП ахборот хизмати

30.03.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06