12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкентда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 27-30 март кунлари Латвия делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси ҳамкорлигида 29 март соат 10-00да маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича семинар, шунингдек, икки давлат тадбиркорлари иштирокидаги бизнес-форум ва кооперация биржаси ўтказилди.

  

Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад икки давлат компаниялари ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича Латвия компанияларининг тажрибасини тақдим этиш, янги қўшма корхоналарни ташкил этиш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича семинар чоғида Латвия компаниялари томонидан қуйидаги мавзуларга оид қатор тақдимотлар ўтказилди: “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги соҳасида Европа Парламенти ва ЕИ Кенгаши қонунчилиги”, “Экспорт қилинадиган ва уй маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича сертификатлаш органлари лабораторияларининг роли”, “Экспорт қилинадиган маҳсулотларни назорат қилиш”, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш ва синашга оид халқаро қоидалар – биологик маҳсулотлар”, “Асаларичилик, унинг асослари, яхши сифатли асал ишлаб чиқариш мезонлари”, “Логистика ва таъминотлар занжирларини бошқариш” ва бошқалар. Шунингдек, тадбирда икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Семинардан сўнг икки давлат тадбиркорларининг иштирокида бизнес-форум ва кооперация биржаси ташкил этилиб, унда Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ компания ва корхоналари ҳамда Латвия ишбилармонлик доиралари вакиллари иштирок этди. Икки мамлакат ишбилармонлари ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.     

Латвия делегациясининг вакиллари шунингдек, «Қишлоқ хўжалиги» – «AgroWorld Uzbekistan 2017» 12-Ўзбекистон Халқаро Кўргазмасининг очилишида иштирок этдилар.

   

Таъкидлаш зарурки, савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси ўртасида юқори даражали қулайликлар яратиш режими белгиланган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ташқи савдо айланмасини қуйидаги кўрсаткичларда кўриш мумкин:

Йиллар

Маҳсулот айланмаси

Экспорт

Импорт

2012й.

243,2

65,3

177.9

2013й.

248,8

59,5

189,3

2014й.

245,7

112,1

133,6

2015й.

173,4

40,7

132,7

2016й. 5 ойи

142,9

24,7

118,2

 

Экспорт тузилмаси қуйидаги позицияларда тақдим этилган: пахта толаси, нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, транспорт хизматлари, мева-сабзавот маҳсулотлари, фармацевтика воситалари, минерал ўғитлар, рангли металлар ва улардан ишланган буюмлар ва ҳ.к.

Импорт номеклатураси қуйидагилардан иборат: тўқимачилик, электртехника, машинасозлик тармоқлари учун қурилмалар, озиқ-овқат маҳсулотлари – асосан балий консервалари, транспорт хизматлари, фармацевтика маҳсулотлари, оптик аппаратура, ёғоч, пластмасса ва қора металлдан ясалган буюмлар ва ҳ.к.

Бугунги кунда Ўзбекистонда латвиялик инвесторлар иштирокидаги 30 та корхона фаолият юритаётган бўлиб, улардан 11 таси 100 фоиз Латвия капиталига эга. Хусусан, ТИАСИВ қошида 16 та Латвия компаниясининг вакиллари аккредитациядан ўтказилган.

ЎзССП ахборот хизмати

 

29.03.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06