10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси телекўрсатувда иштирок этишди

2017 йил 23 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Телевидениесида “Ўзбекистонда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликнинг ривожланиши давлат ривожланишининг асосий таянчи” мавзусини кенг ёритиш мақсадида «Инсан мәпи» деб номланган телекўрсатув тасвирга олинди.

   

Ушбу кўрсатувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Божхона бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий ва Тижорат банклари вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Кўрсатув давомида экспертлар ўз баёнатлари билан сўзга чиқиб, кўрилаётган мавзу юзасидан кенг турда тухталиб ўтишди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Х.Қайпназаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, ҳусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг тадбиркорлик субъектлари учун аҳамияти ҳақида кенг турда айтиб ўтди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг давлатимизда тадбиркорликни рвожланиришда тутган ўрни, асосий мақсади, вазифалари, палата томонидан тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган хизматлар ҳақида тўхталиб ўтди.

   

Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бизнесни риошлантириш истиқболлари бўлими бошлиғи Ф.Омонов ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига яратилган имкониятлар, уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларини экспорт қилиш ва ёш тадбиркорларни чет элларда малака ошириш яъни Бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимлари ҳакида маълумотлар бериб ўтди.

Шундан кейин Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси башқармаси бошлиғи ўринбосари Қ.Азербаев баёнат қилди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2750-сонли қарорининг мазмун моҳияти, ушбу қарор асосида тадбиркорлик субъектларига қандай қулайлик ва енгилликлар яратилаётганлиги ҳакида тўхталиб ўтди.  

Шундан сунг, кўрсатув иштирокчилари, тадбиркорлар саволлар билан мурожат қилиб, уларнинг саволларига Давлат Божхона бошқармаси, Марказий ва Тижорат банклари, шу билан бирга Палата ходимлари тўлиқ жавоблар беришди.

Кўрсатув Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси башқармаси бошлиғи ўринбосари Г.Халмуратованинг баёнати билан давом этди. У ўз сўзида ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни жадал ривожлантиришга, уларнинг эркинлигини таъминлашга, тадбиркорлик фаолияти йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни йўқ қилишга, тадбиркорлик билан шуғилланишни хоҳловчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш, турли солиқ ва мажбурий тўламлардан озод қилишга қаратилган Фармонлар ва қарорлар, ушбу соҳанинг янада ривошланишига туртки бўлганлиги ҳақида тухталиб ўтди.

ЎзССП ахборот хизмати

27.03.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06