10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Қорақалпоғистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди

2017 йилнинг 10 март  куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг катта мажлислар залида Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорлик муҳити ҳолатини янада яхшилаш учун масъул ваколатли органлар жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан жойларда тадбиркорлик фаолияти соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш котибияти мудири Қ.Халмуратов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи М.Абдижалиев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси етакчи мутаҳассиси Ғ.Алимов ва мутаҳассиси Т.Сапаев, Ергеодезкадастр Давлат қўмитаси мутаҳассиси С.Абдураззохов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Х.Қайпназаров, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари А.Машарипов, шунингдек, тадбиркорларга Ягона дарча марказлари орқали Давлат хизматларини кўрсатувчи вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари, шаҳар ва туман Ахборот маслаҳат марказлари директорлари, Ягона дарча марказларининг барча ходимлари, Нукус шаҳри ва туманлардан келган тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш котибияти мудири Қ.Халмуратов очиб берди ва бошқариб борди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи М.Абдижалиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2750-сонли қарорининг мазмун моҳияти ҳақида семинар иштирокчиларига кенг тушунтириш берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси етакчи мутахассиси Ғ.Олимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февральдаги  66-сон  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2016 йил 28 октябрьдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ҳақида кенг тушунчалар берди. Шуниндек, Ягона дарча марказларида интернет тармоғи орқали Марказга ариза жўнатувчиларнинг мурожатлари билан ўз аро алоқаларни бошқариш ахборот тизими, давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланадиган давлат божи ва йиғимлар хисобининг биллинг тизими, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга кўйишнинг автоматлаштирилган тизимини иштирокчиларга залнинг ўзида онлайн кўринишда босқичма-босқич амалий кўрсатиб берди.

Семинар якунида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

ЎзССП ахборот хизмати

22.03.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06