12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкентда «Марказий Осиёда транспорт ва логистика бизнес-уюшмаларини мустаҳкамлаш» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 февраль куни «Miran International Hotel» меҳмонхонасида «Марказий Осиёда транспорт ва логистика бизнес-уюшмаларини мустаҳкамлаш» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

   

Мазкур лойиҳа Тадбиркорлик ва бошқарувни ривожлантириш маркази (ТБРМ, Болгария) томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (ССП), Бизнес логистикани ривожлантириш уюшмаси (Ўзбекистон), Туркманистон халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси (THADA) ҳамда Латвия стивидор компаниялари уюшмаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудларида амалга оширилади. Лойиҳанинг давомийлиги 36 ойдан иборат (2017-2019йй.)

   

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Туркманистонда тадбиркорликни, шунингдек, ушбу давлатлардаги бизнес-уюшмалар ва кичик ҳамда ўрта бизнес (КЎБ) корхоналарини товарларни етказиб бериш, сақлаш ва тақсимлаш, иш ўринларини яратиш ва ходимларни ўқитиш соҳасида қўллаб-қувватлаш, шунингдек, транспорт ва омбор логистикаси соҳасида фаолият юритувчи бизнес-уюшмаларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлиги ошишини ташкилий қўллаб-қувватлаш, Марказий Осиёда кичик ва ўрта бизнес ўсишини рағбатлантириш ва экспортни кенгайтириш орқали давлат-хусусий тадбиркорлик шериклигининг институционал ва ҳуқуқий механизмларини яратишдан иборат.

   

Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган асосий натижалар:

  1. Транспорт-логистика бизнесига кўмак бериш учун мақсадли бизнес-уюшмаларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион бошқарув тажрибасини ошириш ҳамда билимлар ва ваколатларни такомиллаштириш; Бизнесни муваффақиятли юритиш учун асосий бошқарув кўникмаларига эга бўлиш ҳамда КЎБ соҳасидаги энг яхши тадбиркорлик амалиётлари ва ЕИ давлатларининг амалий тажрибаси билан танишиш; КЎБ экспорти ва савдо салоҳияти соҳасида бизнес-уюшмаларнинг билимларини ошириш; Транспорт сектори ва логистика амалиётларининг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун ЕИ ва Марказий Осиёдаги бизнес-уюшмалар ўртасидаги институционал шерикликни ривожлантириш.
  2.  Бизнес-уюшмаларнинг салоҳияти ваколатнинг ошиши ҳамда транспорт ва логистика сеткори ривожланишини қўллаб-қувватлашнинг инновацион усулларини қўллаш ҳисобига кучайтирилади. Лойиҳада иштирок этган КЎБ транспорт ва логистика бошқарувининг самарали амалиётлари эвазига салоҳиятларини ошириш имконига эга бўладилар. Натижада, уларнинг ички ва минтақавий бозорлардаги рақобатбардошлиги ўсади.

Тақдимотда Элчи Эдуардс Стипрайс – Ўзбекистондаги ЕИ Делегацияси раҳбари, Назира Дадаханова – Ўзбекистон ССП Раиси ўринбосари в.б., Николай Ярмов – Болгария ЦПУР Ижрочи директори, Ўзбекистон, Туркманистон ва Латвиядан лойиҳанинг шериклик ташкилотлари раҳбарларининг иштирок этишди.

   

Европа Иттифоқи тажрибалари, ресурслари ва тақдирларини босқичма-босқич бирлаштиришга қарор қилган 28 та аъзо давлатдан иборат. ЕИ сарҳадларининг 50 йил мобайнида кенгайиб бориши давомида ушбу давлатлар барқарорлик, демократия ва мустаҳкам ривожланиш ҳудудини барпо этиб, маданий хилма-хиллик, бағрикенглик ва шахс эркинлигини сақлаб қолишга эришдилар. Европа Иттифоқи ўз сарҳадларидан ташқаридаги давлатлар ва халқлар билан эришган ютуқлари ва қадриятларини бўлишишни мақсад қилган.

ЎзССП Матбуот хизмати

15.02.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06