12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Маъмурий суд ижрочилиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг концепцияси муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПФ-4850 сонли Фармони билан тасдиқланган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлиги ишончли ҳимоя этилиши кафолатларини кучайтиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 33-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Маъмурий суд ижрочилиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳанинг жамоатчилик томонидан кенг муҳокама этилишини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан маъмурий суд ижрочилиги масалаларини тартибга солиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси суд тизими органлари, давлат органларининг вакиллари, шунингдек, мувофиқ илмий, ўқув муассасалари вакиллари, адвокатлар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида эксперт кенгашини ўтказилди.

Қайд этиш керакки, ҳужжатни ишлаб чиқишда бизнес вакилларининг фикрини максимал даражада ҳисобга олиш мақсадида, лойиҳа Ягона портал, шунингдек, ЎзР ССП сайтида ва телеграмм-гуруҳларида жойлаштирилди (гуруҳ ҳаволаси goo.gl/NF0gpM).

Лойиҳани ишлаб чиқишдан кўзланган мақсад бир қанча чоралар ёрдамида маъмурий суд ижрочилигининг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратишдан иборат: маъмурий-ҳуқуқий институтларни такомиллаштириш; маъмурий суд ижрочилигига оид умумий тамойиллар ва қоидаларни ишлаб чиқиш; маъмурий суд ижрочилигига соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган меъёрларни битта маъмурий-ҳуқуқий ҳужжатда унификациялаш ва тизимлаштириш; мазкур соҳадаги халқаро тамойиллар ва стандартлар, шунингдек, ижобий хорижий тажриба ва ишланмаларни имплементациялаш.

Ушбу Концепциянинг ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848 сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши, хусусий мулкнинг ҳар томонлама ҳимоя қилиниши ва ишбилармонлик муҳитининг сифати яхшиланишини таъминлашнинг комплекс чора-тадбирлари дастури”нинг 6-бандида назарда тутилган “Маъмурий тартиб-тамойиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

“Маъмурий тартиб-тамойиллар тўғрисида” ва “Маъмурий суд ижрочилиги тўғрисида”ги қонунларнинг параллел равишда қабул қилиниши маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг тизимли ва комплекс тартибга солинишини таъминлаш, маъмурий тартиб-тамойилларни амалга ошириш ва маъмурий суд ижрочилигини юбориш учун мустаҳкам замин яратиш имконини беради. Кўп сонли ривожланган демократик давлатларнинг тажрибасига мувофиқ, маъмурий тартиб-тамойиллар ва маъмурий суд ижрочилиги ҳокимият тармоқлари ўртасида чеклаш ва қарши туришга оид самарали тизимни шакллантириш, давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат тузилмаларининг фаолиятида қонунийликни таъминлаш механизмларини яратиш механизмларидан бири саналади.

Улар фуқаролар ва юридик шахсларнинг у ёки бу давлат хизматидан фойдаланиш учун (маъмурий тартиб-тамойиллар) давлат органларига мурожаат этиши, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва уларнинг масъул шахслар томонидан ҳуқуқлари поймол этилгани юзасидан шикоят қилишлари (маъмурий суж ижрочилиги) каби ҳуқуқларида ўз аксини топади.

Хусусан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш, давлат ҳокимияти тизимида ўзига хос чеклашлар тамойилини амалга ошириш бўйича асосий вазифа ҳам айнан шу маъмурий-ҳуқуқий институтларнинг зиммасига юкланади.

Одатда махсус маъмурий судлар томонидан амалга ошириладиган маъмурий суд ижрочилиги ҳаракатлари туфайли фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари бузилаётган маъмурий органлар ва фуқаролар (юридик шахслар) ўртасида юзага келадиган маъмурий-ҳуқуқий низоларни кўриб чиқишга қаратилган.

Бунда, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳамда махсус Комиссия томонидан маъқулланган “Маъмурий тартиб-тамойиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасида маъмурий органлар сифатида оммавий ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий-ҳуқуқий ваколатга эга бўлган шахслар, хусусан, давлат бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ижро этиш органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, шунингдек, мазкур фаолиятни амалга ошириш ваколатига эга бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссиялар белгиланган.

Концепция лойиҳасида фуқароларнинг маъмурий органлари билан муносабатларидаги ҳуқуқлари ва эркинлиги ҳимоя қилинишининг хусусиятларидан келиб чиқиб, маъмурий суд ижрочилигини амалга ошириш тартибини бошқарадиган меъёрларни кодлаштириш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада дастлаб қуйидаги тўртта бўлимни жойлаштириш кўзда тутилган:

Умумий қоидалар.

Биринчи инстанция маъмурий суди фаолияти.

Суд қарорини қайта кўриш бўйича фаолият.

Якуний қоидалар.

15.02.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06