12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП Германияга (рус тилида) бўлиб ўтадиган стажировка учун номзодлар қабул қилишни эълон қилади

Стажировка йўналишлари:

  1. «Умумий иқтисодий ҳамкорлик» (2017 йил, июнь);
  2. «Энерготежамкорлик соҳасида ҳамкорлик» (2017 йил, сентябрь);
  3. «Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик» (2017 йил, октябрь);
  4. «Соғлиқни-сақлаш соҳасида ҳамкорлик» (2017 йил, ноябрь).

Стажировка рус тилида олиб борилади

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2017-йил 6-мартдан 20-мартгача.

Танловда иштирок этиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

  • Иштирокчи анкетаси (1 нусхада);
  • Иш жойидан маълумотнома;
  • Паспорт нусхаси;
  • Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • ССПга аъзолик ҳақидаги шартнома нусхаси;
  • Солиқ органларидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома;
  • Тижорат банкидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома.

Германияда стажировка давомида барча ўқиш ва яшаш харажатлари Германиянинг иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги томонидан қопланади.

Тошкентда бўлиб ўтадиган 6 кунлик (2017 йил, апрель) мажбурий курс бўйича ўқиш харажатлари, Германияга бориш-қайтиш учун авиа чипта ва у ерда овқатланиш харажатлари юбораётган корхона (ёки иштирокчининг ўзи) томонидан қопланади.

Танловда иштирок этиш учун қўйиладиган асосий талаблар:

  • Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолиги;
  • Номзоднинг охирги 2 йилдан кам бўлмаган, ўрта ёки юқори поғонада бошқарувчи сифатидаги иш тажрибаси мавжудлиги;
  • Номзоднинг ёши – 45 ёшдан юқори бўлмагаслиги;
  • Олий маълумотга эгалиги;
  • Рус тилини мукаммал билиши.

Муҳим!

  • Саралаш суҳбатида фақат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлар иштирок этиши мумкин; 
  • Интервью рус тилида ўтказилади;
  • Рўйхатда кўрсатилган барча ҳужжатлар (анкеталар www.chamber.uz сайтидан ёки ССПнинг “Telegram” тизимидаги ботидан (@uzchamber_education_bot) юклаб олиниши мумкин) бир вақтнинг ўзида тўлиқ ва қогозга чиқарилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига қуйидаги манзил бўйича тақдим қилинади: Тошкент ш., А.Темур кўчаси, 4;
  • Тўлдирилган анкета ва паспортни электрон кўринишда тақдим этиш талаб қилинади (sa.babakulov@chamber.uz).

Анкетани юклаб олиш

Лойиҳа ҳақида маълумотни юклаб олиш 

Лойиҳа флаерини юклаб олиш 

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олиш мумкин: (+998 71) 150-60-06 (Сардор Бабакулов)

15.03.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06