12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тараққиёт ва фаровонлик омили

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий иқтисодиётимиз таянчи, халқимиз фаровонлигининг муҳим омилига айланди. Бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини оширишда ушбу соҳанинг ўрни ортмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони тадбиркорлар имкониятларини янада кенгайтириб, уларнинг ҳар томонлама эркин ва самарали фаолият юритишига хизмат қилмоқда. 

Хоразм вилояти Хива туманида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, назорат органларининг тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашишининг олдини олиш бўйича қонунчиликка киритилган сўнгги қўшимча ва ўзгартиришлар асосида кичик бизнес субъектлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Ҳокимлик ва тегишли идоралар масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқотлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Очиқ эшиклар куни тадбирлари, ишонч телефонлари ташкил этилди. 

– Туманда 2016 йилда 1 минг 300 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди, – дейди Хива тумани ҳокимлиги ҳузуридаги давлат хизматлари кўрсатиш “ягона дарча” маркази директори М.Камолов. – Айни пайтда улар 8 мингдан ошди. Бу ишлаб чиқариш ҳажми ва турини ошириш, савдо, транспорт, туризм, маиший ва алоқа хизмати кўрсатиш кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 

Ҳунарманд Валижон Иброҳимов замонавий мебеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун “ягона дарча” марказига интерактив ягона давлат портали орқали мурожаат қилди. Унга марказ ходимлари томонидан қисқа фурсатда тегишли давлат хизматлари кўрсатиш баробарида, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, фуқароларга давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида маслаҳат берилди. 

– Мурожаатим бунчалик тез кўриб чиқилишини кутмагандим, – дейди В.Иброҳимов. – Бир куннинг ўзида якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтдим. Ҳозирда туманимиз аҳолисига ўндан ортиқ турдаги мебель ясаш ва таъмирлаш каби хизматларни кўрсатмоқдамиз. 

Яратилган имкониятлардан самарали фойдаланаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари соҳага замонавий технологияларни жорий этиб, харидоргир, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. 

– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор бизни янги лойиҳалар устида ишлашга ундамоқда, – дейди “Xorazm rich milk” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Й.Искандаров. – Яқинда сутни қайта ишлаш орқали 10 турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Корхонамиз томонидан аҳоли дастурхонига 8 турдаги қандолат ва нон маҳсулотлари ҳам етказиб берилмоқда. 

Корхонага мазкур ишлар ва хориждан замонавий технологиялар келтириш учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки туман филиалидан 520 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Ўндан ортиқ ёшлар меҳнат қилаётган корхона жамоаси маҳсулот ҳажми ва турини янада ошириб, уни экспортга чиқаришни режалаштирмоқда. 

 

Манба: uza.uz

23.12.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06