12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкентда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритишга бағишланган тадбир ўтказилди

2016 йил 16 декабрь куни соат 10-00да пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги кўмагида хорижий элчихоналар ҳамда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказилган дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари иштирокида мамлакатимизда ишбилармонлик мухитини яратишда ҳамда сармоявий фаолликни оширишда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ёритилишига бағишланган тадбир ўтказилди. 

  

Ушбу тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад чет эллик ҳамкорлар ва халқаро бизнес ҳамжамиятини Ўзбекистон Республикасида инвестициявий муҳитни такомиллаштириш соҳасида қабул қилинаётган чора-тадбирлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”, 2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларидан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ҳақида хабардор қилишдан иборат бўлди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ва Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содик Сафаев очиб бердилар.

Тадбирда қайд этилдики, хукуматимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш, рухсат этувчи тартиб-таомиллардан ўтиш ва лицензия олиш билан боғлиқ жараёнларни соддалаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ислоҳотларни амалга оширишдан кўзда тутилган асосий мақсад тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланиши таъминлаш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кўпроқ эркинлик беришдан иборат. Республикадаги барқарор ривожланишнинг зарур шартларидан бири ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш эвазига эришилаётган инвестициявий фаоллик саналади.

 

Айтиш керакки, бизнесни ривожлантириш йўлида амалга оширилган чора тадбирлар натижасида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши бугунги кунда 54,6% фоизга, мазкур соҳада жами саноат маҳсулотларининг - 43,8%, экспорт - 31,8% , сармояларда - 38,3% фоизга етгани иш билан банд аҳолининг 77,8 фоиздан ортиғи ушбу тармоқда меҳнат қилаётгани бунинг ёрқин тасдиғидир. 

Юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга бевосита сармоялар киритаётган хорижий инвесторлар учун янада қулай инвестициявий муҳит яратиш, республика ҳудудларига замонавий технологиялар жалб этилиши рағбатлантирилишини кучайтириш, чет эллик инвесторлар ва хорижий капиталга эга корхоналар учун кафолатлар ва имтиёзлар тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида, мустақиллик йилларида мамлакатимизда қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, “Хорижий инвестициялар тўғрисида”, “Инвестициявий фаолият тўғрисида”, “Хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари ва чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва ҳукумат қарорлари шаклида қабул қилинган бошқа қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар давлатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасини ҳуқуқий тартибга солишнинг негизи саналади.

Чет эллик инвесторнинг пул шаклидаги улуши камида 5 млн. АҚШ долларини ташкил қилган хорижий инвестициялар иштирокида қайта ташкил этилаётган корхоналар солиқ қонунчилиги ўзгарган тақдирда давлат рўйхатидан ўтган вақтидан 10 йил давомида юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқ, қўшимча қиймат солиғи (товарлар, ишлар ва хизматлар савдоси бўйича айланма), мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга солинадиган солиқ, ягона ижтимоий солиқ, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл фонди ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Фондига тўланадиган мажбурий тўловларни давлат рўйхатидан ўтган санасида амал қилган меъёрлар ва қоидаларга асосан қўллаш ҳуқуқига эга.

  

Юқорида келтирилган имтиёзларга қўшимча равишда Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, хусусий мулкнинг ҳуқуқий муҳофазасини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган бўлиб, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Хусусан, чет эл инвестициялари иштирокидаги янгидан ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарига инвестициялар ҳажмидан қатъий назар 2017 йилнинг 1 январидан эътиборан беш йил давомида улар рўйхатдан ўтган санада амал қилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (ресурс ва божхона тўловларидан ташқари) ставкаларини қўллаш ҳуқуқи тақдим этилади.

  

Ушбу Фармонда “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувларни эрта огоҳлантиришга эътибор қаратилган ҳолда тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва олдини олиш самарадорлигини ошириш” каби масалалар давлат органлари учун энг муҳим устуворлик ва биринчи даражали вазифаси сифатида белгиланган.

Мазкур мақсадларда давлат органлари, аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларига қуйидаги топшириқлар берилган:

ўз фаолиятида юқорида кўрсатилган талабни ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш;

тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш.

Мазкур меъёр давлат органлари томонидан маъмурий, интизомий ёки жиноий жавобгарликнинг энг кескин чораларини қўллаш билан бир қаторда тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарни бевосита айбдор ишчилардан ундирилишини тақозо этади.

Республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилади. Мазкур имтиёз инвестиция қилинган маблағ қийматидан қатъий назар хорижий инвестицияларга эга барча корхоналарга таъсир қилади.

  

 “Электрон ҳукумат” тизмини жорий этиш доирасида давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини тезкор ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар билан ўзаро муносабатининг алоқасиз шаклларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар комплекси белгиланган. Хусусан, дастурда “ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига хизматлар тақдим этишга доир ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

Фармоннинг амалда татбиқ этилиши Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан мамлакат иқтисодиётиинг барқаро ривожланишига оид асосий омил сифатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги маъмурий  ва сунъий тўсиқларни бартараф этиш бўйича белгилаб берилган йўналишнинг изчиллиги ва давомийлигини таъминлаш имконини беради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шунингдек, 2016 йил 26 октябрда “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонга ҳам имзо чекди. Ушбу ҳужжатда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси, “Ангрен” ва “Жиззах” махсус индустриал зоналари номини бирхиллаштириш, шунингдек уларни “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналар деб аташ кўзда тутилган.

Бундай қарор Мамлакатимизда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ва экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришнинг энг муҳим омили сифатида эркин иқтисодий зоналарни изчил ривожлантириш борасида янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.

Учта эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- хорижий инвесторларга мамлакатимиз иқтисодиётининг реал секторларига инвестиция киритиши учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар учун ягона ҳуқуқий режимни белгилаш, солиқ ва божхона имтиёзлари, преференцияларни бирхиллаштириш;

- маҳаллий минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлайдиган ва юқори қўшимча қийматга эга рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган юқори технологияли ва маҳаллийлаштириладиган замонавий корхоналарни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни, авваламбор, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, эркин иқтисодий зоналарнинг муайян соҳага ихтисослашувини қўллаб-қувватлаш ва уларда саноат кооперациясини ривожлантириш;

- эркин иқтисодий зоналарда «ягона дарча» тамойили асосида барча турдаги давлат хизматларини кўрсатишга, жумладан, рухсат бериш тартиб-таомилларига босқичма-босқич ўтиш;

- ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;

- олий, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида эркин иқтисодий зоналарнинг соҳа кадрларига бўлган ҳозирги ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташини назарда тутган ҳолда, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш. Эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

- ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларидан;

- ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, хомашё, материал ва бутловчи буюмлар, шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш.

Ушбу имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:

- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга;

- 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 5 йил муддатга; 

- 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга;

- 10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда – 10 йил муддатга берилади.

Қўшимча равишда, «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналари иштирокчилари учун жорий этилган тартибга мувофиқ эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари:

- эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хомашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади;

- эркин иқтисодий зоналар доирасида иштирокчилар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш;

- Ўзбекистон Республикасининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлари – резидентлари томонидан етказиб берилган товарлар, ишлар (хизматлар) учун хорижий валютада тўлаш, шунингдек, экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ўзларига қулай бўлган тўлаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш шарт ва шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Республикада сайёҳлик соҳасида мавжуд имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 02 декабридаги “Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантиришни тезлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон сайёҳлар учун қулайликлар ва сайёҳлик ташкилотларига афзалликлар яратишга йўналтирилган.

Фармонда туризм соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича қатъий чора-тадбирларнинг амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, улар мазкур соҳага оид давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги босқичга ўтишини тақозо этади ва қуйидаги асосий мақсадли вазифалар ва устуворликларни белгилаб беради:

- туризм индустрияси субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, туризмнинг ривожланишидаги барча тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, виза ва рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларини, паспорт ва божхона назоратини соддалаштириш;

- туризм хизматларини ташкил этишда туристлар ва экскурсантларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

- мамлакатда туризмни туризмнинг бошқа салоҳиятли турларини – зиёрат қилиш, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, даволаш-соғломлаштириш, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик туризми ва бошқа турларини жадал ривожлантириш, болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини, оилавий туризмни, кексалар учун ижтимоий туризмни ривожлантириш;

- хорижий мамлакатларнинг туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлари – туризм хизматлари минтақавий ва жаҳон бозорларининг фаол иштирокчилари билан ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистоннинг туризм соҳасида тартибга солувчи универсал халқаро конвенциялар ва битимлардаги иштироки, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни жорий этиш;

- республиканинг барча минтақаларида замонавий туризм индустрияси объектларини жадал ривожлантириш, асосий туризм йўналишлари бўйича йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини, йўлбўйи инфратузилмасини жадал қуриш ва реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвесторларни кенг жалб этиш;

- рақобатбардош туризм маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш, ҳудудларда янги сайёҳлик йўналишларини ташкил этиш, уларни халқаро сайёҳлик бозорларида илгари суриш;

- туризм тармоғи учун малакали кадрларни сифатли тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш.

Давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, юқоридаги мақсадли вазифалар ва устуворликлар бажарилишини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида, тугатилаётган “Ўзбектуризм” Миллий компанияси негизида вилоятларда бўлимлари ва ваколатли вакиллари тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди. Қўмитанинг вазифалари қаторига, биринчи навбатда, назорат ва маъмурий функцияларни амалга ошириш эмас, балки туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллигини оширишга ҳар томонлама кўмак бериш, туризм ривожланишига тўсқинлик қилаётган барча тўсиқларни бартараф этиш, сайёҳлик хизматлари бозорида рақобатни ривожлантиришдан иборат.

Мазкур фаолиятга жалб этиладиган хорижий инвесторларга имтиёзлар тақдим этилади. Масалан, юридик шахслар томонидан камида “тўрт юлдузли” даражага эга бўлган меҳмонхоналар ва мотеллар фойдаланишга топширилган тақдирда, улар 5 йил муддатга фойда солиғи, ер ва мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловидан озод этилади. Туроператорлар ўзлари тақдим этган сайёҳлик хизматларидан келиб тушадиган чет эл валютасидаги фойданинг мажбурий сотилишидан озод этилади.

Халқаро тажрибага кўра, сайёҳлар виза тартиб-тамойилларидан ўтиш осон бўлган мамлакатларга саёҳат қилишни маъқул кўради. Юқоридаги Фармонга биноан, 2017 йилнинг 1 апрелидан 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга сайёҳлик мақсадларида Ўзбекистонга чиқаётган 55 ёшга етган 15 та давлатнинг фуқаролари учун тўлиқ ҳамда 12 та давлат фуқаролари учун қисман виза режими бекор қилинади.

Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганчдаги халқаро аэропортларда чет эллик сайёҳлар учун юкларни олиш, транспорт хизматлари кўрсатишнинг соддалаштириш тартибига эга “яшил йўлак” божхона назорати тизими жорий этилади.

Фармонда шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини лицензиялаш ва сертификатлаш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш каби қатор масалалар бўйича кенг кўламли вазифалар белгилаб берилган. Бир сўз билан айтганда, ҳужжат туризм соҳасидаги барча фаолият турларини қамраб олади. Бу каби комплекс ёндашув Ўзбекистонда туризм соҳасининг янада ривожланишига хизмат қилади.

                                                   ЎзССП Матбуот хизмати

 

16.12.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06