12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССПда «Ўзбекистонда биогаз энергетикасини ривожлантириш истиқболлари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди

Тадбирни ўтказишдан мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада биогаз энергетикасининг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу секторнинг ривожланиши ҳамда саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кенг қўлланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли таклифларни тайёрлашдан иборат бўлди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон катта ҳажмдаги газ, кўмир захираларига эга, аммо мазкур ресурслар чексиз эмас. Шу боис, ҳукумат ташаббуси остида амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар доирасида асосан қуёш, шамол, биомасса каби энергия манбаларидан иборат бўлган муқобил энергетика секторини кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Республикада, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида ёқилғи-энергияга бўлган эҳтиёжнинг тобора ўсиб бориши туфайли уларни барқарор равишда энергия билан таъминлаш масаласи долзарб тус олмоқда. Мазкур масаланинг ечими, қисман замонавий энергия тежайдиган ва энергия самарадорлигига эга технологиялар, жумладан, муқобил энергия манбаларидан автоном равишда энергия ишлаб чиқариш технологияларини жорий этишга боғлиқдир.

    

Айтиш керакки, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида муқобил энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчи технологияларни ривожлантириш истиқболлари ҳамда бу борада халқаро тажрибани таҳлил қилиш натижасида биогаз ишлаб чиқариш технологияси энг истиқболли технологиялардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Органик келиб чиқишга эга чиқиндилардан ишлаб чиқариладиган биогаз 50 дан 70 фоизгача метан – ёнувчи газдан иборат газлар аралашмаси ҳисобланиб, озиқ-овқат тайёрлаш, электр ва иссиқлик энергиясини (иссиқ сув ва иситиш) узатишда қўлланилиши мумкин. Биогаз ишлаб чиқариш давомида юзага келадиган чиқиндилар қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мумкин бўлган юқори сифатли ўғит саналади.

Мавжуд маълумотларга биноан Ўзбекистонда 650 минг бош йирик қорамол ва 21 млн. бош паррандага эга 6 мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият юритаётган бўлиб, уларда ҳар йили 6 млн. тоннадан ортиқ органик чиқиндилар ҳосил бўлади.

Республикадаги қатор фермер хўжаликлари ҳозирданоқ биочиқиндиларга қайта ишлов бериб, биогаз ва биоўғитлар ишлаб чиқарадиган биогазли қурилмалардан фойдаланмоқда. Ишлаб чиқилаётган биогаз хўжаликларнинг ўз эҳтиёжлари учун сарфланмоқда.

Таъкидланганидек, мазкур соҳанинг ривожланиши фермаларнинг даромадларини сезиларли даражада ошириш ва автоном узлуксиз энергия узатилишини таъминлаш имконини беради. Шунингдек, биоўғитлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг минерал ўғитларга қарамлигини камайтиради.

Тадбирда соҳа мутахассислари, бизнес доиралар, тегишли вазирликлар ва идораларнинг вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда биогаз энергетикаси секторига оид лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланиб келаётган халқаро ташкилотларнинг экспертлари иштирок этди.

ЎзССП Матбуот хизмати

 

14.12.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06