МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

361

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари
Тошпўлатов Фарҳоджон Муродович 1980 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университетини, 2011 й.илдаЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Иш фаолиятини 2003 йилда Республика кўчмас мулк биржаси Тошкент шаҳар бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимида бошлаган.
2004-2006 йилда Давлат мулки қўмитаси ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси етакчи мутахассиси, ташқи алоқалар бўлими бош мутахассиси
2006-2009 йилда Давлат мулки қўмитаси котибияти мудири
2009-2013 йилда Давлат мулки қўмитаси давлат мулки реестрини юритиш бошқармаси ижарага берилган давлат мулклари ҳисобини юритиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи - бошқарма бошлиғи ўринбосари
2013-2013 йилда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш 
давлат қўмитаси давлат мулкини хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи
2013-2015 йилда Вазирлар Маҳкамаси макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш  масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти банк тизимини ва молиявий инфратузилмани ислоҳ қилиш шўъбаси бош мутахассиси
2015-2016 йилда Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти Банк тизимини ва молиявий инфратузилмани ислоҳ қилиш шўъбаси мудири
2016-2017 йилда Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгаришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти Ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўъбаси мудири
2017-2018 йилда Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, 
банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари
2018-2019 йилда Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари
2019-2019 йилда Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2019-2020 йилда Фарғона вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи
2020-2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Камбағалликни қисқартириш чора-тадбирларининг ижросини ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2020 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.