МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

409

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари
Мамажанов Жахонгир Ахмаджанович 1980 йил Наманган вилоятида туғилган, маълумои олий, 2001 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2003 йилда Буюк Британиянинг Саррей университетини, 2013 йилда Япониянинг сиёсий тадқиқотлар миллий институтини тамомлаган. 
Иш фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган.
2005-2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси раиси биринчи ўринбосари ёрдамчиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи
2009-2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти Таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва маҳаллийлаштириш шўъбасининг Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси 
2009-2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантири масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг Монополияга қарши сиёсат,рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича етакчи мутахассиси 
2014-2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти Таркибий ўзгартиришлар ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш шўъбасининг Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш масалалари бўйича бош мутахассиси, Шўъба мудири
2017-2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлилдепартаментининг Таркибий ўзгартиришлар ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш шўъбаси мудирилавозимларида ишлаган. 
2019 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.