МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

3239

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари
Усманов Фаризшоҳ Талъатович 1988 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, малъумоти олий, 2010 йилда Тошкент Молия институтини, 2011 йилда - Хитой Халқ Республикасининг Лиаонинг Давлат университети Хитой тили курсини, 2014 йилда Хитой Халқ Республикасининг Лиаонинг Давлат университети, Халқаро Алоқалар факультети, Халқаро иқтисодиёт йуналиши магистратурасини тамомлаган. 
Иш фаолиятини 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хорижий мамлакатлар палатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва протокол бўлими етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган.
2016-2016 йилда - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хорижий мамлакатлар палатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва протокол бўлими бош мутахассиси
2016-2017 йилда - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хорижий мамлакатлар палаталари  билан ҳамкорликни ривожлантириш ва протокол бўлими бошлиғи
2017-2019 йилда - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
2019 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.