«SSP-MAROQAND» УK

10525

«SSP - Maroqand» кўп функцияли ахборот маркази унитар корхонаси УСТАВИ (.pdf 4,32 mb)

«Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги қонунга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2004 йилдаги ПФ-3453-сонли «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2004 йилда қабул қилинган 441-сонли «Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, Палатага юклатилган        вазифалардан келиб чиқиб, Марказ фаолиятининг асосий мақсади Палата аъзолари, тадбиркорлик фаолиятининг асосий мақсади Палата аъзолари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа хўжалик субъектларига кенг турдаги ахборот тизимни яратиш ва тақдим этиш фаолияти ҳисобига даромад (фойда) олишдан иборат.

Марказ ўз мақсадидан келиб чиқиб, фаолиятнинг қуйидаги турлари билан шуғулланади:

  • барча тадбиркорлик субъектлари учун ягона ахборот маконини яратиш ва хизмат кўрсатиш;
  • товар ва хизматларга бўлган талаб ва таклифларнинг маълумотлар банкини яратиш, янгилаб бориш ва ушбу маълумотларни тадбиркорлик субектларининг ҳоҳишларига кўра уларга тақдим этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ва хорижда товар ва хизматларнинг электрон савдосини ташкил этиш;
  • ахборот, маркетинг ва реклама хизматларини кўрсатиш, кўргазмалар, ярмаркалар, аукционлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш;
  • инжиниринг, лизинг, агентлик, биржа, брокерлик ва транспорт ҳамда бошқа воситачилик хизматларини кўрсатиш;
  • тадбиркорлик субъектларининг фаолияти буйича иқтисодий-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш;
  • ахборот-нашриёт ва полиграфия фаолияти билан шуғулланиш;
  • китоблар ёзиш, аудио-видео маҳсулотлари тайёрлаш ва уларни реализация қилиш;
  • интеллектуал меҳнат маҳсулотлари яратиш, жумладан: патентлар, ихтиролар ва рационализаторлик таклифларини тайёрлаш;
  • замонавий ахборот тарқатиш технологияларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, компьютер дастурлари тайёрлаш ва сотиш;
  • компьютерлаштирилган тизимлар ва электрон ускуналарга техник хизмат кўрсатиш;
  • интернет ва «SSP-MAROQAND» тармоғида ишлаш ва умумий компьютер таълими буйича ўқитиш;
  • тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва қайта ўқитиш.
  • халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш ва улар билан ҳамкорлик қилиш;
  • провайдер сифатида интернет тармоғига улаш хизматини ташкил этиш;
  • фойда олиш мақсадида тижорат ишлари билан шуғулланиш, шу жумладан улгуржи ва чакана савдо билан белгиланган тартибда шуғулланиш;

Лицензиялаштириши мажбурий бўлган фаолият турларини Марказ қонунчилик томонидан ўрнатилган тартибда лицензия олганидан сўнг олиб боради.