«Business monitoring group» Унитар корхонаси

5371

«Business monitoring group» унитар корхонаси УСТАВИ (.pdf 415 kb)

Корхонани ташкил этишдан асосий мақсад “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисидаги” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сон “Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 сентябрдаги 441-сон “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тадбиркорларни, айниқса, Палата аъзолари бўлган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга кенг турдаги хизматлар кўрсатишдан иборат.

Корхона ўз мақсадидан келиб чиқиб, фаолиятнинг қуйидаги турлари билан шуғулланади:

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар бўйича мониторинг олиб бориш;
  • тадбиркорлар орасида сўровномалар ўтказиш орқали мониторинг олиб бориш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман(шаҳар) ҳокимликлари томонидан мутассади ташкилотлар иштирокида тадбиркорлик субъектлари учун ҳафтанинг ҳар жума кунлари ўтказиладиган “Тадбиркорлар куни” тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, мониторингини юритиш, таҳлил қилиш ва ушбу юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  • тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари, текширишлар ва сўровномалар мониторинги натижаси юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлаш ва Палата Ижроия қўмитасига таклифлар киритиш;
  • тадбиркорлик субъектларини текширишга доир Ўзбекистон Республикасидаги амалиётни таҳлил қилиш ва чет мамлакатлар тажрибасини ўрганиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароитлар яратишга кўмаклашиш;
  • тадбиркорлик субъектларининг текширишлар соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш;
  • тадбиркорлик субъектларини улар фаолияти ва текширувлар бўйича сифатли маълумотлар билан таъминлаш;
  • тадбиркорлик субъектларига юридик маслахат хизматларини кўрсатиш;

Корхона ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнида вужудга келган муммолар таҳлилини соҳалар ва ҳудудлар кесимида амалга ошириш;
  • тадбиркорлик субъектларини текширишга оид семинарлар, конференциялар, учрашувлар, суҳбатлар, давра суҳбатлари каби тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
  • хўжалик юритувчи субъектларни текшириш Режа-графигига киритилган ташкилотлар раҳбарлари учун назорат қилувчи органлар масъул ходимларини жалб этган ҳолда амалий консультациялар ташкиллаштириш;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолияти текшируви ва мурожаатларини ОАВларида ёритиш;
  • тадбиркорлик фаолиятига доир видео(аудио) роликлар таёрлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари текшируви амалиётини умумлаштириш;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолияти текшируви ўтказилишини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;
  • текширишлар ўтказишни ташкиллаштириш билан боғлиқ масалалар бўйича назорат қилувчи органлар ва улар каби соҳа ташкилотлари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш;
  • назорат қилувчи органлар ва уларнинг касбий фаолиятлари тўғрисида маълумотларни ёритиш орқали тадбиркорлик субъектларига ёрдам кўрсатиш;
  • текширувларга доир қонунчилик ҳақида хўжалик юритувчи субъектларга консультациялар тақдим этиш;
  • тадбиркорлар орасида сўровномалар ўтказиш орқали мониторинг олиб бориш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман(шаҳар) ҳокимликлари томонидан мутассади ташкилотлар иштирокида тадбиркорлик субъектлари учун ҳафтанинг ҳар жума кунлари ўтказиладиган “Тадбиркорлар куни” тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, мониторингини юритиш, таҳлил қилиш ва ушбу юзасидан таклифлар тайёрлаш.