Бошқа саволлар ва жавоблар

13607

1.Савол:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйҳатдан ўтказилгандан кейин экспорт қилинадиган товарлар рўйҳати нималардан иборат?

Жавоб:
 Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар
ва савдо вазирлигида рўйҳатдан ўтказилгандан кейин экспорт қилинадиган товарлар қуйидагилардан иборат;
1.Қурол  яроғлар ва харбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи қисмлар;
2.Қимматбахо металлар, котишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, қимматбахо табиий тошлар кукунлари ва рекуператорлари, марварид ва ундан тайёрланган буюмлар;
3.Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар;
4.Радиоактив моддалардан фойдаланган холда тайёрланган асбоблар;
5.Рангли металлар, рангли металлар прокати;
6.Қора металлар прокати, қора металлар парчалари;
7.Нефть хом- ашёси, таббий газ;
8.Пахта толаси, пахта линти;
Бу ҳақда тўлиқ маълумот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 31.03.1998 йилдаги 137- сонли қарорининг 1-иловасида келтириб ўтилган.

2.Савол:
Реэкспорт нима?

Жавоб:
Реэкспорт - бу Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан чет эл товарлари импорт божхона божлари ва солиқларини ундирмасдан ёки қайтариш ва иқтисодий сиёсат чораларини қўлламасдан олиб чиқиладиган режимдир.

3.Савол:
Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати билан шуғулланиш учун қаердан лицензия олинади?

Жавоб:
Лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ёхуд тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Республика "Маънавият-маърифат" кенгаши хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамаси (лицензияловчи орган) томонидан қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлар қабул қилиш, улар юзасидан эксперт хулосалар тайёрлаш, лицензиялар бериш ва қайта расмийлаштириш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ишчи орган функциясини "Ўзбеккино" Миллий агентлиги амалга оширади.
Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензиялар умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилади.
Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади.
Қуйидагилар киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича лицензияланадиган фаолият турлари ҳисобланади.
-    бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар - ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш;
-    киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш ва сотиш;
-    киновидеомаҳсулотлар прокати.
Республика "Маънавият-маърифат" кенгашининг қарори протоколини расмийлаштириш, ишчи орган томонидан лицензияларни ўз вақтида берилиши ва уларнинг ҳисоби олиб борилиши юзасидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси амалга оширади. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори тахриридаги хат боши)
Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турлари юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. (ЎзР ВМ 09.07.2009 й. 190-сон Қарори тахриридаги банд)
Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартда 135 сонли қарори билан тасдиқланган Низомда кўрсатиб берилган.

4.Савол:
Нодавлат таълим муассасини ташкил этиш учун лицензия керакми, агар керак бўлса, бу турдаги фаолиятни ташкил этиш учун қаердан лицензия олинади ва бу лицензия неча йилга берилади?

Жавоб:
Ҳа, керак.
Нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси  томонидан қабул қилинади.
Комиссия фаолияти унинг томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.
Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бошқармаси Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия нодавлат таълим муассасаларига таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.
 Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.

5.Савол:
Якка тартибдаги тадбиркорлик гувоҳномаси (жисмоний шахс сифатида) билан туризм фаолияти билан шуғулланса бўладими?

Жавоб:
Йўқ, бўлмайди!
Ўзбекистон Республикасида фақат юридик шахслар туризм фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Туризм фаолиятига саёҳатлар, экскурсиялар ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этишга доир фаолият (туристик агентликлар, туроператорлар, сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонхоналар, кемпинглар ва бошқа яшаш жойлари, туризмга ихтисослашган бошқа ташкилотлар) тегишли бўлади.
Бу ҳақда туризм фаолиятини лицензиялаш тўгрисидаги ЎзР ВМ 11.11.2003 й. 497-сонли Қарори билан тасдиқланган низомнинг 1-иловасида батафсил кўрсатиб ўтилган.

6.Савол:
Ўзбекистон Республикасида туризм фаолиятини ташкил этиш учун қаердан лицензия олинади?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикасида лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси  томонидан қабул қилинади.
"Ўзбектуризм" миллий компанияси Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
Ўзбекистонда туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензия берилиб, унин амал қилиш муддати чекланмайди.
Бу ҳақда туризм фаолиятини лицензиялаш тўгрисидаги ЎзР ВМ 11.11.2003 й. 497-сон Карори билан тасдиқланган низомнинг 1-иловасида батафсил кўрсатиб ўтилган.
 
7.Савол:
Тошкент шаҳрида якка тартибдаги тадбиркорлик патенти билан ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланаётганлар учун қатъий белгиланган солиқнинг ойлик ставкаси ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб:
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли  қарорига 11-илова кўрсатилишича, юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар, яъни ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, шу жумладан миллий ширинликлар ва нон-булка маҳсулотлари тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки давлат ҳокимияти органларининг қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш жойлари ташкил қилмасдан доналаб сотиладиган овқатларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича Тошкент шаҳрида энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баробарида, вилоятдаги шаҳарларда - 2,5 баробарида, туманлар, шу жумладан қишлоқ жойларида -1,5 баробарида этиб белгиланган.

8.Савол:
Буюртмачи томонидан шартномавий муносабатлар бажарилмаган ҳолатларда, қонун йули билан қатъий жарималар белгилаш қандай амалга оширилади?

Жавоб:
“Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси туғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тулайди. Жумладан, мазкур қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тулиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар курсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тулайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки курсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

9.Савол:
Хўжалик шартномаларининг бажарилиши назорати қандай амалга оширилади?

Жавоб:
“Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси туғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Хужалик шартномаларини тузиш, бажариш, узгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ булган қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни қонунларга мувофиқ прокуратура органлари амалга оширади. Бу органлар айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш, хужалик юритувчи субъектга етказилган зарарни қоплаш юзасидан зарур чора-тадбирларни курадилар.
Адлия органлари хужалик юритувчи субъектларга шартнома мажбуриятларини тузиш ва бажариш чоғида ҳуқуқий ёрдам курсатадилар, шунингдек уз ваколатлари доирасида хужалик шартномаларининг бажарилиш жараёнини назорат қилади.

10.Савол:
Шартномавий-ҳуқуқий муносабатларда франшизинг деганда нима назарда тутилади?

Жавоб:
Франшизинг-комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси бўлиб, унга кўра  бир тараф (комплекс лицензиар) иккинчи тарафга (комплекс лицензиатга) ҳақ эвазига лицензиарнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган тижорат ахборотидан, шунингдек шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензия комплекси) бериш мажбуриятини олишдир.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 862- модда.