Тадбиркорлик бўйича саволлар ва жавоблар

26915
Саволлар Жавоблар

Лицензия талаб этилмайдиган фаолият тури билан тадбиркорлик фаолиятини юритувчи субъектларни рўйхатга қўйиш учун ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича қайси органларга мурожаат қилиш лозим?

 

ЎзР Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон Қарорига кўра, мазкур қарорнинг  иловасидаги

“Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўјрисида низом”нинг 3-хатбошида Тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича қайд этувчи ваколатли органлар қуйидагича белгиланган:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек Тошкент шахрида ташкил этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, бозорлар ҳамда солиқ маслахатчилари ташкилотлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан; (ЎзР Президентининг 20.03.2007 й.даги ПҚ-606-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

- тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, бозорлар ҳамда солиқ маслахатчилари ташкилотлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан; (ЎзР Президентининг 20.03.2007 й.даги ПҚ-606-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, 1-банднинг иккинчи хатбошида, шунингдек мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хат бошида кўрсатилганлардан ташқари - туманлар ва шахарлар хокимликлари хузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Корхоналар ва ташкилотлар қаерда қайд этилади ва бу ҳужжатни қайси ташкилот юритади?

ЎзР Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон Қарорида мазкур реестр Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри (КТЯДР) деб аталади ва ушбу реестр Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан юритилади.

Таъсис ҳужжатлари ким томонидан тақдим этилиши керак?

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра:

- муассисларнинг ўзлари томонидан;

- шартнома асосида - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, консалтинг фирмалари ёхуд бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи қанча қилиб белгиланган?

Тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш асосида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун давлат божи тўланади. (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори тахриридаги хат боши)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун қуйидаги миқдорларда давлат божи тўланади:

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун - энг кам ойлик иш хақининг беш баравари ва 500 АҚШ доллари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хукуматининг тегишли қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бозорлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари учун - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида. (ЎзР Президентининг 20.03.2007 й.даги ПҚ-606-сон Қарори тахриридаги хатбоши)

Давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:

дехқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик жамиятларидан давлат божи олинмайди; (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори тахриридаги хат боши)

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан давлат божи белгиланган ставканинг 20 фоизи миқдорида ундирилади; (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори тахриридаги хат боши)

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган савдо корхоналаридан рўйхатдан ўтказиш йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида олинади.

Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органга қанақа ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?

Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи (муассис ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муассислар томонидан вакил қилиб тайинланган шахс) рўйхатдан ўтказувчи органга шахсан келиб ёки почта орқали мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза-хабарнома тақдим этади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага:

давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси, бунда давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари учун таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган бўлиши талаб этилмайди (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис хужжатлари бўлиб устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган хамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун - таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса - фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари хамда юридик шахс бўлган дехқон хўжаликлари учун - фақат устав);

давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов хужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари); (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори тахриридаги хат боши)

бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотноманинг асл нусхаси;

уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари илова қилинади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) бозорлар учун - бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликларининг қарори хамда бозорнинг устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизи миқдорида маблағ киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

б) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун:

хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан олинган, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган кўчирма тақдим этилади. Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада хорижий юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзили, устав фонди миқдори, ташкилий-ҳуқуқий шакли, рўйхатдан ўтказилган санаси, фаолият кўрсатиш муддати ҳамда хорижий юридик шахс номидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳақида маълумотлар кўрсатилиши керак. Ушбу кўчирма берилган пайтдан бошлаб 1 йил муддат ичида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс - норезидент ўз паспортининг нусхаси тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар давлат тилига таржима єилинган, таржима белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интелектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи томонидан тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак;

ҳар бир таъсисчи томонидан корхона устав фондидаги ўз улушининг 30 фоизини киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинчалик сўмлардаги ва валютадаги жамловчи ҳисоб рақамларига пул маблағлари киритилганлиги ҳақида банк маълумотномаси, мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар);

в) деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун - туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;

г) юридик шахсларни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун;

қайта ташкил қилинаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);

қайта ташкил қилинаётган юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи (юридик шахсни қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади).