26.09.2016 2077

Интеллектуал мулк соҳасидаги таълим ва профессионал тайёргарлик


Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Бутунжахон Интеллектуал Мулк Ташкилоти (БИМТ) хамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ўзаро ҳамкорлигида “Интеллектуал мулк соҳасидаги таълим ва профессионал тайёргарлик” мавзусида халқаро семинар ўтказилади.

Семинар ишида БИМТ Академияси раҳбари, Глазго университети Ҳуқуқ мактаби (Буюк Британия), Россия давлат интеллектуал мулк академияси ректори ва профессорлари ҳамда Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги, университетлар ва бошқа бир қатор манфаатдор ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассислари иштирок этиши кўзда тутилган.

Мазкур семинар ишининг асосий мақсади интеллектуал мулк соҳасидаги таълимнинг узвий асослари ва ташкилий-хуқуқий жиҳатларини, таълим беришнинг ҳорижий давлатлардаги тизими ва шу соҳадаги тажрибасини ўрганиш ҳамда мутахассислар билан фикр алмашишдан иборат.

Семинар жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 9:30да Тошкент халкаро Вестминстер университетининг конференциялар залида ўз ишини бошлайди.

ЎзССП Матбуот хизмати