10.09.2020 141

Тошкент вилоятида тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича брифинг бўлиб ўтди.


2020 йилнинг 4 сентябрь куни Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи У.Акбаров 2020 йилнинг 8 ойи якуни бўйича Тошкент вилоятида тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича брифингда иштирок этди. Ушбу брифингда ҳунармандчилик соҳасида банк кредити, тадбиркорлик субъектларини 2020 йилда 2 баробарга ошириш ҳамда бошқа соҳаларда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.

Бугунги кунда, Тошкент вилоятида 2020 йилнинг 1 август ҳолатига, Хўжалик юритувчи субъектлар (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари юридик шахслар) сон 59 293 тани ташкил этади.
2020 йил мобайнида савдо ва умумий овқатланиш (811та), саноат ва ишлаб чиқариш (4985), хизмат кўрсатиш (88та), қишлоқ хўжалиги  (169та), транспорт (63та) ва бошқа (468) соҳаларда жами 6739 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

Хусусан, жорий йил январь-август ойларида 5 468 та субъект ташкил этилган. Шунингдек, улардан 825 таси оилавий корхона сифатида рўйхатдан ўтган.

Прогнознинг дастлабки 8 ойи якуни бўйича Бўка (129 фоиз) ҳамда Пискент (106 фоиз) туманларида режа ижроси бир неча баробар ортиғи билан бажарилган.

2020 йилда қиймати 30,7 млрд. сўмлик, шундан 27,6 млрд. сўми банк кредити бўлган 832 та ҳунармандчилик лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган. Амалга оширилган ишлар ва бу борадаги кўрсаткичлар билан батафсил ҳавола орқали маърузада танишишингиз мумкин.

ССП Матбуот хизмати