23.07.2020 121

Бизнесингиз ривожи учун ажойиб имконият! 


Kичик тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш ташаббусларини амалга ошириш учун $5,000 АҚШ долларигача қийматга тенг грантни қўлга киритишингиз мумкин!

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик ва меҳнат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида танлов эълон қилади.

Танловнинг мақсади - COVID-19 пандемияси шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, хусусан аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш ва уларнинг даромад манбаларини ошириш имкониятларини кенгайтириш.

Танлов ғолиблари ўз тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш ташаббусларини амалга ошириш учун ускуна, жиҳоз, мебел, асбоб-анжом ва техникалар каби беғараз техниковий ёрдам оладилар.

Танловда кимлар иштирок этишлари мумкин?
Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида кичик тадбиркорлик ёки ўзи ўзини банд қилиш меҳнат фаолиятини бошламоқчи ёки кенгайтирмоқчи бўлган жисмоний шахслар, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий корхоналар иштирок этишлари мумкин.

Танлов натижаларига кўра ҳар бир вилоятдан саралаш комиссияси баҳосига асосланиб, аниқланадиган камида 5 та истикболли ташаббусларга 5 минг АҚШ долларигача қийматга тенг техникавий ёрдам кўрсатилади.

Энг истиқболли ташаббусларни аниқлашда қуйидаги жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилади:

  1. аёллар ва ёшлар учун кўпроқ иш ўринлари яратадиган ташаббусларга;
  2. аёллар ёки ёшлар, юкоридаги вилоятлардаги касб-ҳунар ўқув марказлари битирувчиларининг ташаббусларига;
  3. бошқа ҳудуларга тарқалиш ва оммалашиш салоҳиятига эга лойиҳаларга.

Аризалар онлайн тарзда қуйидаги манзил орқали қабул қилинади:  https://forms.gle/ijMeJdaLbk3argGJ8  

Аризалар 2020 йилнинг 31 июл куни якунигача қабул қилинади.

Эслатма!
Асосий фаолияти чакана савдо, кўчмас мулкни  ижарага бериш ва тугатиш ҳолатида бўлган корхоналардан аризалар кўриб чиқилмайди.

Қўшимча маълумот учун куйида кўрсатилган Бандлик бошқармалари масъул ҳодимларига мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Андижон - 91-489-9993 (Сотиболдиев Анваржон)
  • Жиззах - 91-598-8931 (Файзиев Акбар)
  • Қашқадарё - 97-313-8817 (Ибрагимов Нодир)
  • Навоий - 93-664-8584 (Алиев Отабек)
  • Сурхондарё - 99-384-3019 (Бўриев Сухроб)
  • Наманган - 99-442-7474 (Хасанов Осимхон)

ССП Матбуот хизмати