20.07.2020 755

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорликни, хусусан овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармони қабул қилинди


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлар ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар кўришга ёрдам бериш бўйича мурожаат қилишган эди.

Савдо-саноат палатасига тақдим этилган таклифлар натижаларига кўра, масъул вазирлик ва идоралар томонидан Президент Фармони лойиҳаси тайёрланди. Унга мувофиқ тадбиркорликни, хусусан овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Бугун, 20-июль куни "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатишни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.

Фармон матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

ССП Матбуот хизмати