09.07.2020 235

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш мақсадида марказ ташкил этилди


Мамлакатимизда барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар жорий этилиб келмоқда, жамиятимизда инвестициявий муҳитни яратиш, давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотлар бўйича янги тизимни тадбиқ этиш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 01 июлдаги ПҚ-4771-сонли “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланди.

Мазкур Қарорга кўра, Агентликнинг Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхоналари негизида Ўзбекистон Республикаси активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази (ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларини) тузилди.

Марказнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

  • мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда — бўш турган объектлар) аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
  • бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш;
  • ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
  • ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
  • давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
  • давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
  • қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш.

Тегишли давлат органларидан бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотларни Марказ томонидан автомаштирилган тизим орқали олинадиган бўлди.

        Ҳар йили 1 апрелга қадар Марказ бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.

        Марказ объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг веб-сайтида жойлаштиради ва янгилаб боради.

        Фойдаланмаётган объектларни аниқлаш ва хўжалик фаолиятига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳлар ҳудудий бошқармага ахборот бериб боради.

        Марказ томонидан ҳар чоракда бўш турган объектлар рўйҳатини
Савдо-саноат палатасига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига киритиб боради.  

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб  Марказда барча аукцион савдолари натижалари QD-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади.

“E-IJRO AUKSION” тизимида қуйидаги тартиб жорий этилади:

  • мобиль иденфикация қилиш иловалар орқали аукционда иштирок этиш;
  • ижарага бериш шартномаси электрон шаклда икки томонлама тузиш орқали расмийлаштириш;
  • Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган каталогни яратиш.

Мазкур Қарор мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, давлатимизниинвестициявий имиджини ошириш мақсадида бўш турган объектлардан фойдаланишда ортиқча оворагарчиликсиз амалга оширилишш ва бу жамиятдаги барча тадбиркорлик субъектлари фаолиятини юритишга енгиллик яратади.

ССП Матбуот хизмати