06.07.2020 222

Савдо-саноат палатаси вакиллари тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказдилар


Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф. Тошпўлатов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ 2020-йилнинг 3-июль куни Жиззах вилоятида бўлиб, у ерда турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказди. Учрашувлар тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётган жойларда ташкил этилиб, мулоқот жараёнида тадбиркорлликка оид масалалар ва таклифлар атрофлича ўрганилди. 

Бу каби учрашувлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида ташкил этилиб келинмоқда. 

Жумладан 2020 йил 4-июль Сирдарё вилоятига ҳам сафар уйиштирилди ҳамда у ердаги тадбиркорлик фаолиятидаги ўзгаришлар, инновациялар ва бир қатор муаммолар ўрганилди. Мазкур муаммоларни жойларда ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди. 

Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳнинг барча вилоятларга сафари режалаштирилмоқда.

ССП Матбуот хизмати