06.07.2020 86

"Жараёнларни бошқариш" мавзусида навбатдаги семинар.


AGROCOMP – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул вебинар ташкил қилинмоқда.

Навбатдаги вебинар 2020 йилнинг 06 июль куни, соат 16:00 да "Жараёнларни бошқариш"  мавзусида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

ISO 9001 халқаро стандарти ҳақида олдинги вебинарларимизда ҳам гаплашгандик.

Бугун эса ISO 9001 Сифат менежменти тизимлари халқаро стандартида жараёнларни ташкил қилиш бўйича талабларни бажариш масалалари ёритилади.

Хўш, қандай қилиб дейсизми?

Бу саволга жавоб топиш учун, Алишер Алимовнинг вебинарида қатнашинг!

Вебинарда қатнашиш учун ҳавола: https://webinar2.camon.uz/b/sho-2dg-gv7

ССП Ахборот-хизмати