02.07.2020 793

"Тадбиркорлик аёл кишига нима учун керак?" мавзусида навбатдаги вебинар ташкил этилмоқда.


AGROCOMP – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул вебинарлар ташкил қилиб келинмоқда.  

Навбатдаги вебинар 2020 йилнинг 3 июль куни, соат 16:00 да "Тадбиркорлик аёл кишига нима учун керак?" мавзусида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

Замонавий жамиятда аёлларнинг ўрни янада кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда ҳар қандай йирик компаниянинг бошида аёл туриши мумкин.

Хўш, "Тадбиркорлик аёл кишига нима учун керак?"

Бу саволга жавоб топиш учун, Сайера Азларованинг вебинарида қатнашишга таклиф этамиз!

Вебинарда қатнашиш учун ҳавола: https://webinar2.camon.uz/b/sho-yuu-6dt

ССП Ахборот-хизмати