01.07.2020 1082

Тадбиркорнинг кредит муаммоси ҳал этилди


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси яна бир тадбиркор муаммосини ҳал этишда ёрдам қўлини чўзди. 

Тошкент вилояти Янгийўл туманида фаолият юритаётган тадбиркор Ж.Холдоров иш фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида кредит олиш масаласи билан банкга мурожаат этган. Бир неча ой давомида кредитни олишда юзага келган муаммолар сабабли ушбу сайи харакатлар тўхтаб қолган. Ечим сифатида, тадбиркор Ж. Холдоров Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига ёрдам сўраб мурожаат этган. Масала СПП Тошкент вилояти ҳудудий бошқарма вакиллари томонидан ўрганилиб, тез орада амалий ёрдам кўрсатилган.

Шу муносабат билан, тадбиркор Ж.Холдоров Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов ҳамда ССП Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимларига ташаккур изҳор этди.

ССП Матбуот хизмати