02.06.2020 836

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раёсатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди


Савдо-саноат палатаси Раёсати - Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига кўра Қурултой делегатлари томонидан йигирма беш нафар кишидан иборат таркибда сайланадиган Палата бошқарувининг қурултойлар оралиғидаги раҳбар органи ҳисобланади.

Палата Раёсати таркибига мансаби бўйича Палата ижроия қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Қурултой томонидан сайланган тадбиркорлар орасида нуфузи баланд бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари киради.

Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов раҳбарлигида, ҳудудлардаги аъзолар билан онлайн тарзида  ташкил қилинган Раёсат йиғилиши ўтказилди.

Раёсат йиғилиши кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раёсати таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосарини лавозимига сайлаш, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ижроия қўмитаси ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Раёсат йиғилиши билан қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

  • Палата Раёсатининг 25 кишидан иборат янги таркиби тасдиқланди;
  •  Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари лавозимига Ф.Тошпўлатов номзоди тасдиқланди;
  •  Палата Ижроия қўмитасининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди. Хусусан, Ижроия қўмита ташкилий тузилмасида қуйидаги 1 та янги бошқарма ва 2 та янги бўлимлар ташкил қилинди.
  1. Бизнес компетенцияларни ошириш, ёшлар стартап лойиҳаларига кўмаклашиш ва бизнес-инкубаторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси
  2. Бизнес муҳитни яхшилаш ва ишбилармонлик индексларини баҳолаш бўлими.
  3. Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими.

 

Амалга оширилган ўзгаришлар бўйича маълумот бериб борилади.

 

ССП Матбуот хизмати