27.05.2020 176

Фарғона вилояти тадбиркорларининг муаммолари ўрганилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – бу тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳисобланади.

Бу борадаги ишларни ташкилий жиҳатдан самарали амалга ошириш мақсадида Савдо-саноат палатаси давлат ташкилотлари, жумладан, вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар, уюшмалар, банклар ҳамда молия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.  

Жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда, шу жумладан инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда.

Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади. Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, жойларда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва бандликни таъминлаш бўйича қўшимча захиралар аниқланишини таъминлаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур Фармоннинг 22-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан чекловлар амал қиладиган давр учун енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари келиб чиққанлиги ҳақида расмий хабарнома эълон қилинган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов томонидан Фарғона вилоятининг туман (шаҳар)ларида тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур учрашувларда, Тадбиркорлик фаолиятига доир  йўналишлар бўйича Палата Раиси томонидан  қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

  • Фаолияти тугатилган корхоналар вакиллари билан учрашиб, корхоналар фаолиятини қайта тиклаш масалаларида;
  • Инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни ҳудудлар доирасида амалга ошириш истиқболлари;
  • Хусусий корхоналар ва оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолиятида кредит, солиқлар масаласида имтиёзлар олишда кўмаклашиш;
  • Кичик бизнес субъектларини сонини икки баробарга ошириш;
  • Пандемия ва глобал иқтисодий инқироз шароитида тегишли соҳаларни изчил ривожлантириш бўйича резерв ва имкониятларни аниқлаш ҳамда уларни тўлиқ ишлаш солиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари;
  • Саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини имкон қадар тўлиқ юрғазиб юбориш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш;
  • Оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик, касаначиликни ривожлантириш уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда мини технологиялар билан таъминлашда масалаларида кўмаклашиш шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томнидан мазкур масалаларни ижобий ҳал этиш борасида Давлат ваколатли органлари ва идоралари билан ҳамкорликда ишларни ташкил эитиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширилтб келинмоқда.

ССП Ахборот-хизмати