16.04.2020 356

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ МАҲАЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси республикамиздан мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш ва мавжуд бозорларда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий тадбикорлик субъектларининг тижорат таклифларини хорижий ҳамкорларга етказиб беришни режалаштирмоқда. 

Бугунги кунда жахон бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига айниқса, карам, помидор, бодринг, сабзи, саримсоқ, булғор қалампири, кўкат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб юқори бўлмоқда. 

Шу муносабат билан, юқорида қайд этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз тижорат таклифларини иловага мувофиқ шакл асосида 2020 йил 20 апрелга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси sardor_azamov@yahoo.com электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси маъсул ходими Аъзамов Сардорга (+99899) 774-45-94  телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

ССП Ахборот хизмати