01.04.2020 423

Турли хил - кам таъминланган аҳоли қатламларига ёрдам берилмоқда


Савдо-саноат палатасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус касаллигидан туман аҳолисини ҳимоя қилиш каби савобли ишни мақсад қилиб, тадбиркорлар билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишди.

Коронавирус касаллигига қарши курашиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб жорий этилган карантин шароитида яшаш шароитлари бироз оғирлашган оилалар мавжуд.

Шу масаларни инобатга олиб, Савдо-саноат Палатаси тадбиркорлар билан иқтисодий қийнчиликка учраган 100 нафар оилаларга биринчи зарурат ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди. 

Бу каби хайрия ишлари Республика бўйлаб утказилмоқда.

 

ССП Ахборот хизмати