25.03.2020 538

Савдо-саноат палатаси тадбиркорларни хайр-саҳоват ишларга чорлайди


Ҳурматли Тадбиркорлар,

Юртимизда коронавирус бўйича карантин чоралари эълон қилинган биринчи кундан бошлаб ҳукуматга коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга ёрдам бериш мақсадида тадбиркорлар, Ўзбекистон фуқаролари ҳам жойларда хайрия тадбирларини амалга оширишмоқда. 

  Булар қуйидагиларда  ўз аксини топмоқда:

- кекса ва қария одамларга ёрдам бериш;

- ҳимоя ниқобларини бепул тарқатиш;

- озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда сотиш;

- йўловчиларни вилоятлараро йўналишлар бўйлаб бепул 
ташиш;

- йўловчи ташиш хизматларини амалга оширувчи  тадбиркорларнинг  такси хизмати учун олинадиган даромаддан воз кечишлари;

- аҳолига озиқ-овқат ва бошқа муҳим маҳсулотларини бепул етказиб бериш.

Шу билан бирга,  Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига қатор тадбиркорлар томонидан ҳукуматга вазифаларни бажаришда қўшимча молиявий кўмак бериш  ва аҳолининг ижтимоий муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш учун махсус фондларга пул маблағларини ўтказиш бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан, Савдо-саноат палатаси яна бир бор ўзининг расмий ижтимоий тармоқларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Мехр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳисоб рақамларига  пул маблағларини ўтказиш имконияти мавжуд эканлигини маълум қилади.

Ҳар биримиз қуйидаги ҳисоб рақамларига  пул маблағларини ўтказиш йўли билан ушбу хайрли ишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин:

Юридик шахслар учун

Банк номи: «Ипотека-банк», «Мехнат»филиали;

МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248, ОКОНХ: 98 600.

- 20 212 000 4001 0173 4001 (сўмда);

- 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларида);

- 20 212 978 0001 0173 4001 (еврода).

Жисмоний шахслар учун:

IpotekaBank:

8600 3329 9742 5800

Ipoteka Bank (Visa): 

4084 1600 0031 6334

Humo Card:

9860 0101 0240 5858

Биргина биринчи кун давомида «Мехр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳисоб рақамларига 5 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари келиб тушди.

Шунингдек, биз Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходимларига ойлик иш ҳақларининг бир қисмини «Мехр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳисоб рақамларига ўтказганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.  Бугунги кунда ушбу пул маблағлари 56 миллион сўмни ташкил этди. 

Ушбу хайрия акциясида биринчи бўлиб қатнашган тадбиркорларга  алоҳида миннатдорчилик билдирамиз, булар қуйидаги компаниялар раҳбарлари ҳисобланади:   

- «Seafood import and trade» МЧЖ раҳбари К.Бетхуш;

- «Artifex de color» МЧЖ  раҳбари З.Юлдашев;

- «Ideal inter Biznes» МЧЖ раҳбари Ш.Усманов;

- «Ibragimov» ХК раҳбари Х.Ибрагимов.

 

ССП Ахборот хизмати