18.03.2020 316

IV Маркетинг ва Реклама Ҳафталиги (ADWEEK) октябрь ойига кўчирилади


Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилнинг 9-11 апрель кунлари “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида IV Маркетинг ва Реклама Ҳафталиги (ADWEEK) бўлиб ўтиши кутилаётган эди. Covid-19 тарқалиши сабабларига кўра, Ўзбекистонда барча оммавий тадбирлар бекор қилинади.

Шу муносабат билан, IV Маркетинг ва Реклама Ҳафталиги (ADWEEK) ташкилий қўмитаси ADWEEK ўтказилишини 2020 йилниниг 15–17 октябрь кунларига қолдиришга қарор қилди.

Октябрда ADWEEK тадбирларининг ўтказилиши дастури, қатнашиш шартлари ва жойлари ўзгаришсиз қолади. Кўргазма, креатив танлов, маркетинг форуми ва реклама конференсиясининг рўйхатдан ўтган барча қатнашчилари автоматик равишда тадбир ўтказиладиган янги муддатларга рўйхатга киритилади.

Қўшимча ахборот учун: +99897402282 info@nmc.uz

 

ССП Ахборот хизмати