06.03.2020 437

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Россиянинг “Ҳалол” Халқаро сертификация маркази бош директори бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди


2020 йил 6 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Россиянинг “Ҳалол” Халқаро сертификация маркази бош директори Низамов Марат Ренатович бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

 Учрашувда “Ҳалол” халқаро стандарти асосида Ўзбекистон маҳсулотларини хориж бозорларига экспорт қилиш имкониятлари,   Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан “Ҳалол” стандартига эга маҳсулотлар экспортини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Бунда Ўзбекистон-Россия ўртасидаги ўзаро савдо алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Марказ томонидан Ўзбекистонда “Ҳалол” халқаро стандарти талаблари асосида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сертификациялаш масалаларида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш имкониятлари кўриб чиқил

Учрашув якунида томонлар “Ҳалол” стандарти бўйича Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда хорижий бозорларга ушбу стандарт асосида миллий маҳсулотларни етказиб бериш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

ССП Ахборот-хизмати