28.02.2020 375

Фарғона вилоятида аҳолини тадбиркорликка кенг йўналтириш тадбирлари изчил давом этмоқда


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона вилоят филиали томонидан Фарғона Политехника институтида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида кенг қамровли ўқув семинари ташкил қилинди.

Ушбу ўқув семинарда ва Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона вилоят филиали бош мутахассиси Рўзалиев Акбаржон,“Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” Халқбанк кредит бўлими бошлиғи Маматкулов Шерзод “Бизнес режа ишлаб чиқишда асосий тамойиллар.Гаров” ,”Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Фарғона шахар филиали рахбари Тўхтаматов Абдуқаххор, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури хамда жамғарма фаолияти тўғрисида ,Фарғона вилояти Савдо-саноат палатаси ахборот сектор мудири Эгамбердиев Ёрқинжон “Танланган фаолият йўналиши бўйича бизнесни ташкил этиш асослари” мавзуларида  маьрузалар қилишди.Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган семинарда 50 нафар ёшлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ахоли вакиллари қатнашди.

 

ССП Ахборот хизмати