28.02.2020 212

Термиз шахрида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” семинари давом этмокда


Шу йилнинг 28 феврал куни Термиз давлат Университетида тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази Сурхондарё филиали, вилоят Савдо-саноат палатаси ва Бандлик бошқармаси билан хамкорликда навбатдаги ўкув семинарини ўтказдилар. 

Ўкув семинарда филиал рахбари Ф.Тураев «Бизнес яратиш йулидаги етти кадам» мавзусида маьлумот берди. Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси бандлик Вазирлигидан Х.Якубов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПК 4502 карори билан таништирди. Қолаверса, «Электрон дафтарчаларини шакллантириш» мавзусида маъруза килди. 

Вилоят бандлик бошқармаси бўлим бошлиғи Й.Бобокулов «Кадрларни танлаш ва ўқитиш» мавзусида маьлумотлар бериб ўтди. Семинарда Термиз шахар «Ўзбекистон», «Қизил Шарқ» ва «Боғишамол» махалла ходимлари ва аҳолисидан 98 нафари катнашиб ўзларини қизиктирган саволларга жавоб олишди.

 

ССП Ахборот хизмати