28.02.2020 506

Лицензиялар ва рухсатномаларни қисқартириш бўйича йиғилишлар графиги


Савдо-саноат палатаси томонидан жорий йилнинг март ойида лицензиялар ва рухсатномаларни қисқартириш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан йиғилишлар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур йиғилишлар 2020 йилнинг 2 март кунидан бошлаб 13 мартага қадар давом этади.

Тадбир қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилиши кутилмоқда:

  • 2020 йилнинг 2 март куни – “Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари” – нодавлат таълим, савдо, умумий овқатланиш, ОАВ фаолияти йўналишлари;
  • 2020 йилнинг 4 март куни – “Банк-молия соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари” – банк, микрокредит ташкилотлар, қимматли қоғозлар бозори, суғурта, аудиторлик, лоторея фаолияти йўналишлари;
  • 2020 йилнинг 6 март куни – “Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари” – божхона, транспорт,  ташқи савдо, туризм фаолияти йўналишлари;
  • 2020 йилнинг 6 март куни – “Тиббиёт соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари” - соғлиқни сақлаш, фармацевтика, ветеринария фаолияти йўналишлари;
  • 2020 йилнинг 13 март куни – “Бошқа соҳалардаги тадбиркорлик субъектлари” – қурилиш, риэлторлик, баҳолаш, геология, энергетика, экология, телекоммуникация фаолияти йўналишлари.

Қўшимча маълумот ёки қатнашиш истагидаги бўлганлар @SSP_press телеграм аккаунтига мурожаат этишлари мумкин.

 

ССП Ахборот хизмати