21.02.2020 393

Ангор туманида «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» семинари ўтказилди


2020 йилнинг 21 февраль куни Ангор тумани «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини биносида маҳалла аҳолиси учун «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази директори Улуғбек  Камалетдинов қатнашиб «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» мавзусини тўлиқ ёритиб берди.

Шундан сўнг Ангор тумани ҳокимлиги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» бўлими бош мутахассиси Қ. Аннаев, Ангор тумани Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Бекмуродов Э., ЎЗРТХБ Ангор туман савдо майдончаси брокерри Тўраев Н., Ўзлидеп Ангор тумани апарат рахбари Шобердиев А., «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси Ангор тумани бошлиғи Рахимов Ж., «Кафолат» суғурта маркази вакили Ҳолиқов Э., Ангор тумани ФВБ бошлиғи Хусанов Ш., Ангор тумани ТКМ бошлиғи Биноқулов Д., туман кадастр ташкилотидан Қурбонов М. ҳамда Мусаева М. ўзларига бириктирилган мавзулар бўйича марузалар қилишди.

 

ССП Ахборот хизмати