14.02.2020 404

Сурхандарё вилоятида «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» семинарлари бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 10-февралдан 14-февралгача Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида истиқомат қилаётган тадбиркорлар, аҳоли ва ёшлар учун «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш» бўйича “Тадбиркорлик асослари” ўқув курси ва “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” семинарлари бўлиб ўтди.

Ўқув курсларида 50 нафар тингловчи иштирок этиб, тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик бўйича ўз билимларини оширишди. Ўқув курсида Қизириқ туман Хокияти томонидан Чориев Ўткир, туман солиқ бўлимида Нормуродов О, «Ёшлар келажагимиз» жамғармасидан Эгамов Алмардан, Микрокредитбанк кредитлаш бўлими бошлиғи Умиров Камол , Давлат ҳизматлари марказидан Юлдошев Анвар ва бошқа ходимлар иштирок этишди.

Ўқув жараёнида аҳолини тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва соҳага йўналтиришни такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, ҳусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасидаги давлат сиёсатининг асосий жиҳатлари, бизнес юритиш асослари ва соҳадаги қонун хужжатлари тадбиркорлик фаолиятининг хавф-хатарларини баҳолаш кўникмаларини шакллантириш орқали кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес-режани ишлаб чиқиш масалаларига кўмаклашувчи ташкилотлар, ҳисоботларни тузиш, уларни текшириш тартиби, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури ҳамда жамғарма фаолияти тўғрисида ва бизнес ассоциацияларининг ўрни ва режада кўрсатилган мавзулар бўйича билим олишди. Шу қаторда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Навбатдаги семинари  “Работак” маҳалласида ташкил этилиб, 78 нафар туман аҳолиси иштирок этди. Ушбу семинарда туман давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Юлдашев А ва ССПнинг ТКМ бошлиғи Тўлаганов Юлдош иштирок этиб тадбиркорлик соҳасидаги маълумотларни беришди.

ССП Ахборот-хизмати