14.02.2020 372

Жиззах вилояти Зомин туманида «Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш» бўйича ўқув курслари бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда. 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб ҳар бир туманда хусусийлаштирилган объектлар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун касб-ҳунар коллежларининг биноларида ўқув машғулотларидан бўш вақтда ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 июндаги 351-сонли қарорини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Жиззах филиали томонидан Зомин туманида Жорий йилнинг 10-14 февраль кунлари Ўқув курслари бўлиб ўтди.

Шунингдек ушбу ўқув курсда Зомин туман Хокиминг биринчи ўринбосари Ш. Жураев“Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган ташкилий жиҳатлари ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари” мавзусида маъруза қилиди. Шу қаторда ўқув курсда Зомин туман ДСИ инспектори Ф.Шербеков, Бухгалтерия хисоби , солик ва молиявий хисобот .Соликлар ва мажбурий туловлар улар буйича имтиезлар, Савдо ва хизмат курсатишда назорат касса машиналариb(виртуал касса) ва тулов мавзусида маъруза килди. Вилоят “Микрокредит” банк амалиёт бўлими бошлиғи М.Юсупов, Вилоят Давлат активлари бошқармаси мутахассиси Д.Бабанов ва Вилоят Бандлик бошкармаси мутахассиси Ф.Ахмеджанова ва бошқа мутахассислар эштирок этишиб ёшларимизга маъруза қилишди ва саволларга жавоб беришди, Ўқув курсда 49 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларимиз қатнашишди.