11.02.2020 1872

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Гужарат штати бош вазири В. Рупани билан учрашди.


Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамовнинг Ҳиндистоннинг Аҳмедобод шаҳрига ташрифи доирасида Гужарат бош вазири В. Рупани билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўз нутқида В. Рупани Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевга энг самимий тилаклари ва алоҳида ҳурматини изҳор этди.

“Мен Ўзбекистонда изчил ривожланаётган ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатаман ва Президент Ш.Мирзиёевнинг 2020 йилни Ўзбекистонда “Фан, таълим ва рақамли иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш тўғрисидаги ташаббусини юқори баҳолайман. Ўз навбатида, Гужаратнинг IT-компанияларига Ўзбекистонда Ахборот-техналогиялари соҳасидаги лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақираман” - дея таъкидлаб ўтди В.Рупани

Шунингдек, у 5-6 март кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент инвестицсия форумида Гужарат вазирларидан бири бошчилигидаги делегация вакилларининг иштирокини таъминлашини айтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбари А. Икрамов ўз навбатида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб, мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

ССП Ахборот-хизмати