10.02.2020 529

Бухоро вилоятида «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» семинар дастури бўлиб ўтди.


Савдо саноат палатаси ташаббуси билан жорий йилнинг 10 февраль куни Бухоро вилоятида «Тадбиркорлик асослари»  семинар дастури ташкил этилди.
Семинар  Вобкент Косари м.ф.й ҳудуди аҳоли ва тадбиркорлари учун Вобкент туман Косари м.ф.й ҳудудида жойлашган Иқтисодиёт коллежи биносида аҳоли,тадбиркорлар учун Бизнесни яратишда 7 Қадам дастури бўйича ташкил этилди.Семинарда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази Бухоро филиали рахбари Рустам Наимов тадбиркорлар учун зарур бўлган Ғоя танлаш ва Бизнес режа тузиш мавзуларида маъруза ўтди

.

Вобкент туман  ҳоким ўринбосари Маликов Матёқуб Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш,уларни ҳимоя қилиш бўйича тушунчалар берди.Вобкент туман Иқтисодиёт ва Саноат бошқармаси раҳбари Исроилов Азизбек Тадбиркорлик қонунчилик асослари мавзусида,Вобкент туман Давлат хизматлари маркази ходим Жўраева Моҳира Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш ва Коммуникацияларга уланиш мавзусида,Вобкент туман Солиқ инспекцияси ходими Мирзоев Мўминмирзо Солиқдаги ўзгаришлар ва имтиёзлар мавзусида,Вобкент туман Халқ банки кредит бўлими бошлиғи Ражабов Қувондиқ Тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар турлари мавзусида,Вобкент Пенсия Жамғармаси раҳбари Воҳидов Ислом Пенсия жамғармаси фаолияти ҳақида маьрузалар ўтишди.Семинарнинг охирида тингловчилар билан савол-жавоблар ўтказилди.

Вобкент  тумани Косари м.ф.й дан 100 нафардан зиёд аҳоли ва тадбиркорлар қатнашди.Бухоро филиали 2020 йилда ўқув курсида қатнашадиган тингловчилар сонини 2.5 бараварга ошириб йил давомида 5282 нафар аҳоли,тадбиркор ва ёшларни қамраб олишни режалаштирган.
 

ССП Ахборот-хизмати