10.02.2020 455

Самарқанд вилоятида «Тадбиркорлик асослари» ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.


Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан жорий йилнинг 10- 14 феврал кунлари Самарқанд вилоятида «Тадбиркорлик асослари» ўқув курслари ташкил этилмоқда.

“Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази” Самарқанд вилоят филиали томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида 22 соатлик ўқув семинарларини ўтказиб келмоқда.

 Навбатдаги ўқув семинари Самарқанд вилояти Булунғур тумани Миллий хунармандчилик коллежида  ўтказилмоқда. Ўқув семинарининг биринчи кунида “Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази” Самарқанд вилоят филиали рахбари Н.Бобокалонов, Самарқанд вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси ходими А.Пўлатов, Булунғур туман Давлат хизматлари маркази директори Т.Мамаякубовлар қатнашиб семинар иштирокчиларига ўзларининг соҳаларида бўлаётган янгиликларни маъруза қилдилар. Ўқув семинарда 59 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ахолилар қатнашишди. Семинар иштирокчилари соҳага оид саволларга жавоблар олдилар.

Мазкур ўқув семинарлари 2020 йилнинг14 февральга қадар Самарқанд вилоятининг барча туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

ССП Ахборот-хизмати