10.02.2020 1353

Фарғона вилояти Олтиариқ, Қувасой ва Қува туманларида учта метеостантсиялар ўрнатилди


Метеорологик шароитлар ва улар тўғрисидаги маълумотлар қишлоқ хўжалигида доимо муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Замонавий, кичик ўлчамли метеостантсиялар сизнинг далаларингизга тўғридан-тўғри ўрнатилиши мумкин ва у сизга тезкор маълумотларни тақдим этади.

Бундай метеорологик ечимлар нима учун керак?

Об-ҳаво станциялари зараркунандалар ва касалликларнинг тарқалиш хавфини олдини олишда муҳим рол ўйнайди ва фермерларга экинларни суғориш вақти ва ҳажмини аниқлашда ёрдам беради.

Ноябр ойида ССП ҳамда БМТТДнинг Фарғона водийси минтақаларида "Фарғона водийси деҳқонларининг иқлим ўзгариши хавфига мослашувини такомиллаштириш" амалга оширилаётган қўшма лойиҳаси доирасида об-ҳаво станциялари мавзусида семинарлар бўлиб ўтган эди.

Бугунги кунда лойиҳа ходимлари карантин хизмати билан биргаликда Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Қувасой ва Қува туманларида учта метеостанция ўрнатдилар.

Об-ҳаво станциялари Фарғона водийсининг бошқа олтита туманларида ҳам ўрнатилади.

 

ССП Ахборот хизмати