08.02.2020 2006

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири «Ҳиндистон-Марказий Осиё» ишбилармонлар кенгаши делегацияси билан учрашди


Ҳиндистон ташқи ишлар вазири В.Муралеедхаран ўзининг Twitterида “Ҳиндистон ва Марказий Осиё” Ишбилармонлар кенгаши делегацияси билан учрашишдан мамнун эканлигини таъкидлади.

В.Муралеедҳаран: "Ушбу учрашув давомида мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш бўйича аниқ ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш, алоқалар, шу жумладан ҳаво йўлаклари алоқаларини яхшилаш, Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда кичик ва ўрта корхоналарнинг ролини ошириш зарурлиги ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди".

 

ССП Матбуот хизмати