07.02.2020 2129

Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес ва тадбиркорлик форуми ташкил этилди


Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасида  Ўзбеки - Ҳинд бизнес ва тадбиркорлик форуми ташкил этди. Форумни ташкил этиш тўғрисидаги меморандум Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ҳиндистон савдо палаталари федерацияси (ФИCCИ) ўртасида имзоланди.

Ўзбек-Ҳинд бизнес ва тадбиркорлик форумини ташкил этишдан асосий мақсад - икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорлик суратларини жадаллаштиришдан иборат. Бундан ташқари, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш орқали инвеститсион лойиҳалар, экспорт-импорт шартномалари сони ва сифатини ошириш, шунингдек, томонлар ўртасида технологиялар ва тажриба алмашиш режалаштирилган.

Ҳиндистон Савдо палаталари федерацияси ФИCCИ Ладиес аёллар ташкилоти президенти Харжиндер Каур Талвар таъкидлаганидек, Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорлик форумининг ташкил этилиши сўнгги бир неча йил ичида ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликнинг имкониятларини ўрганиш натижасидир. “Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрганимда, мамлакатларимизни нафақат умумий маданият, балки бизнес юритишдаги қадриятлар ҳамжиҳатлигига амин бўлдим. Савдо, ахборот технологиялари, таълим, фарматсевтика, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги шериклик алоқалари борасида улкан имкониятларни ко’рмоқдаман”, деди Х. Талвар.

Янги лойиҳада иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ишбилармон доира ваккиллари, компаниялари ва бирлашмалар жалб қилинади. Форумда икки томонлама ташрифлар, кўргазмалар, бизнес-тадбирларни ташкиллаштирилади, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, бизнес учун имтиёзлар ва имкониятлар яратилади. Мазкур форум доирасидаги  Б2Б форматидаги учрашувлар  тадбиркорларга бир-бирлари билан яқиндан танишиш, янги имкониятлар очиш ва мослашувчан, тез ва самарали ишлашга имкон беради.

Такидлаб о’тиш керак, ФИCCИ Ҳиндистондаги энг йирик бизнес-ташкилот бўлиб, 250 мингдан ортиқ компанияни ўзида бирлаштиради. Ташкилот ваколатхоналари дунёнинг 8 мамлакатида, шунингдек, Ҳиндистоннинг 12 штатида мавжуд. Ташкилот семинарлар, тренинглар, конферентсиялар ва узлуксиз таълим дастурлари орқали иқтисодиётнинг турли соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан ёрдам беради.

 

ССП Ахборот хизмати